Бир видео билан: Бишкекни қуюқ қора тутун қоплади

266

Инстаграм фойдалаунвчиси Нурали Капаров Instagram саҳифасига Бишкекни қалин смог қоплаган видеони юклади. Видео 12-декабрь кечки соат 5да тасвирга олинган.

Бишкек — ҳавонинг ифлослиги бўйича рейтингда қайтадан лидерлик қилмоқда. AirQuality интернет-сервисининг 13-декабрь соат 12:30га кўра маълумот бўйича, Бишкек дунёдаги ҳавоси кир шаҳарларнинг саф бошига чиқди.

Ҳозирда Бишкекдаги ифлосланган ҳавонинг даражаси 241 AQI тузади — бу кўрсаткич жуда ёмон деб ҳисобланади.

*AQI — ҳавонинг сифати бўйича умумий тизим, унга ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг концентрацияси ҳамда тарқалиши кирган.

Ифлосланиш даражаси «жуда ёмон» бўлганда, болалар, астма, юрак ва ўпка касалликлари билан касалланган одамларга ёпиқ деразалар билан уйда қолиш тавсия этилади. Бошқаларга очиқ ҳавода вақт ўтказмаслик ёки кучли жисмоний фаолият билан шуғулланишдан қочиш тавсия этилади.

Ҳар йили совуқ ҳаво бошланиши билан Бишкекда ҳаво сифати ёмонлашади, аҳоли тутундан азият чекади.

Қирғизистон пойтахти бир неча йиллардан буён ҳавонинг ифлосланиши бўйича жаҳон шаҳарлари рейтингида биринчи ўринда туради. Бироқ мутасадди идоралар томонидан тутунга қарши кураш бўйича ҳалигача самарали чоралар кўрилмаган.

Октябрнинг охирида БМТнинг Қирғизистондаги вакиллиги Бишкекда ҳавони ифлосланишининг асосий сабаби — хусусий уйларни иситиш мақсадида фойдаланилган кўмир экани бўйича тадқиқотнинг натижаларини эълон қилган.

Шунингдек, ЮНИСЕФ «Ҳавонинг ифлосланишининг Бишкекдаги аёллар ва болаларнинг соғлиғига ҳамда ҳаётининг ижтимоий аспектига етказган таъсир» деган номдаги тадқиқотни эълон қилган. Тадқиқотга кўра, 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб 2022-йилнинг 30-июнигача смогнинг таъсири 112 кишининг ўлимига олиб келган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бундай рақамлар бўйича шубҳаси бор эканини, ва аниқ маълумотларни сўраб ЮНИСЕФга мурожаат қилишганини айтиб жавоб беришган.