«Власть» Роскомнадзорнинг Украинадаги уруш бўйича хабарни ўчириш талабини бажаришдан бош тортди

236

Россиянинг алоқа ва оммавий коммуникация тармоғини назорат қилиш хизмати (Роскомнадзор) Қозоғистоннинг «Власть» нашридан Россиянинг Украинага бостириб киргани ҳақидаги янгиликни ўчиришни талаб қилди. Шу билан бирга, Россиянинг ҳудудида сайтга тўсиқ қўйилади деб қўрқитди. «Власть» таҳририяти «Россия муассасасининг талабини бажармаслигини» айтиб жавоб қайтарди.

Журналистлар Роскомнадзор рус ракеталарининг зарбидан 20дан ортиқ одамнинг ўлими билан тугаган Украинанинг Винница шаҳрига бўлган отишма ва Мариуполь шаҳрида ҳалок бўлган тинч аҳолининг сони ҳақидаги янгиликни ўчиришни талаб қилган.

Россия томони агар нашр янгиликларни ўчиришдан бош тортадиган бўлса, «Власть» нашрини тақиқланган маълумот тарқатган ресурсларнинг реестрига киргизамиз деб қўрқитган.

«“Власть” — Қозоғистон нашри, унинг фаолиятини рус қонунлари ҳамда Россиянинг назорат органлари тартибга сола олмайди. Таҳририятнинг уруш ҳақидаги таъкидланган ва бошқа янгиликларни ўчириш нияти йўқ. Шунингдек, ҳарбий цензурага масъули бўлган Россия муассасаларининг фикрига қарамай, Украинада бўлаётган воқеаларни мустақил ёритишни давом эттиради», — деб жавоб беришди журналистлар.

Розкомнадзор Россия журналистларига Украинадаги урушни уруш деб аташни тақиқлаб, «махсус ҳарбий операция» деган атамадан фойдаланишни талаб қилади. Назорат органи мазкур чекловни бузган Россиядаги ўнлаган мустақил нашрларга тўсиқ қўйган, жумладан «Медиазона», «Эхо Москвы», «Дождь», BBC рус хизмати, «Радио Свобода» ҳамда «Медуза» нашрлари бор.

Роскомнадзор Россиянинг ОАВларидан ташқари бошқа мамлакатлардаги нашрларни ҳам назорат қилишни истамоқда. Масалан, апрель ойида назорат органи огоҳлантирмаган ҳолда «Клооп»ни (Россия ҳудудида) тўсиб қўйган. Бундан ташқари Қозоғистоннинг NewTimes.kz, Ratel.kz ва Exclusive.kz сайтлари Украинадаги уруш ҳақидаги материалларни ўчириш талаби билан билдирув олишган.