Молия вазирлиги ФҲВга олинган вертолётнинг нархини ошкор қилишдан бош тортди

203

Молия вазирлиги Airbus H145  вертолётининг нархини ошкор қилишдан бош тортди. Муассасанинг таъкидлашича, ҳужжатда «расмий фойдаланиш учун» деб кўрсатилгани сабаб оммага ошкор этилмаслигини таъкидлашди. Бу ҳақда Kaktus.media нашри ёзди.

Қонунга кўра, хизмат қўлланивудаги ҳужжатларда давлат сири бўлмайди, аммо «ташкилот фаолиятига путур етмаслиги учун» оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.

11-декабрда президент администрацияси ҳукумат республика бюджетининг ҳисобидан ФҲВ учун янги Airbus H145 вертолёти сотиб олинганини билдирган.

Айни вақтда вертолёнинг нархи кўрсатилмаган, аммо очиқ манбалардаги маълумотга кўра, Airbus H145 қиймати 9,7 млн доллар ёки 824 млн сомдан кам эмас.

Airbus H145 вертолётини президент ўзи синаб кўрган, кейинчалик МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев вилоятларни айланиш учун учиб кетган.

Президент администрациясидан вертолёт ФҲВнинг ишлари учун олинганини, аммо «тижорий мақсадда белгиланган маблағни тўлаш орқали» жисмоний шахслар ва юридик томонлар ҳам фойдаланиши мумкинлиги таъкидланган. Бундай парвозлардан тушган маблағ давлат бюджетига ўтказилади.

Ҳукумат шу йилнинг августида янги Airbus H-125 самолётини сотиб олган. Бундай харидларнинг тахминий нархи 2,8 млн долларни ташкил қилган. Унда вертолёт ва 34 махсус техника учун Қирғизистон 384 млн сом тўлаб берган.

Ҳукумат қимматбаҳодаги харидларни 2022-йили республика бюджетининг тақчиллиги 35 миллиард сомга етиб, биринчи марта рекорд даражага етиши башорат қилинганда расмийлар қиммат харидларни амалга оширган. Молия вазирлиги тақчилликни 30 миллиард сомгача қисқаришига ишонтирмоқда.

Бундай танқисликнинг сабаби қатори, Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можародан кейин Боткен вилоятини қайта тиклаш ишлари ва Украинадаги уруш ортидан бўлган инқироз айтилган.

Шу билан бирга, депутат Дастан Бекешев нафақат Тожикистон билан чегарадаги можаро ва Украинадаги уруш, балки вазирлар маҳкамасининг «ҳисоб-китоблари» ҳам шундай катта камомадга олиб келганини айтган. Унинг сўзларига кўра, вақти-вақти билан маблағлар мақсадли бўлмаган нарсаларга сарфланган. Энг ёрқин мисол «Иссиқкўл» меҳмонхонасининг бузилиши ва президент маъмурияти учун янги бино қурилишининг бошланиши бўлган. Бекешевнинг айтишича, вазирлар маҳкамаси 2022 йилнинг сўнгги ойларини тежамкорлик режимида ўтказади.