UFC чемпиони Валентина Шевченко 2022-йилнинг энг кучли жангчи аёли деб топилди

230

Қирғизистонлик спортчи, UFC чемпиони Валентина Шевченко Fighters Only журналининг натижаси билан 2022-йилнинг энг кучли жангчи аёли деб топилди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбук саҳифасида билдирди.

 

«Бугун кечаси билан 2022-йилнинг энг кучли жангчиси мукофотини олиш фахрига эга бўлдим. Бу мен учун катта аҳамиятга эга, айниқса кейинги йил учун келажакка қадам. 2023-йил менинг юбилейим. Спортчи бўлганимга 30 йил бўлди», — деб таъкидлади у.

Шевченко 2021-йилнинг декабрь ойида UFC’нинг янгиланган рейтингида аёлларнинг орасида вазн категорияларига қарамай энг кучли жангчи аёл деб танланган.

Валентина Шевченко UFC’нинг чемпионлик титулини еттинчи бор ҳимоя қилган. У жорий йилнингиюнь ойида бразилиялик Тайли Сантоско билан мусобақалашиб, ғалабага эришган.

Спорчт аёл 2018-йилнинг декабридан 2022-июнига қадар бирор марта ҳам енгилмаган.