Ўш: Балет раққосаси аэропортда парвоз кечикиши пайтида йўловчилар учун рақсга тушди

251

Ўш аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли рейслар кечикаётган вақтда опера ва балет театри артисти Тилек Кийизбаев йўловчилар олдида «Кечки Бишкек» қўшиғига рақсга тушиб берди.  

 

@tilekktk #балетнастолет #балетэтотяжело #балетваэропорту #fypシ #fyp #рейсзадержали ♬ оригинальный звук - Тилек Кийизбаев

«Кечки Ўш бўлиб қолди. Рейс кечикаётган эди, мен эса бугун тунда ўтувчи концертга кечикиб қолишим мумкин. Аммо рақсга тушяпман», — деб ёзган Кийизбаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.

9 декабрь куни Ўш аэропортидан барча рейслар қуюқ туман туфайли қолдирилган.