Тўлўгўнов: Қирғизистон Россиянинг «ЛГБТ» бўйича қонунини ҳам кўчирса, у НПОга қарши қўлланилади

312

Россия президенти Владимир Путин «ЛГБТ тарғиботи» тўғрисидаги қонунни имзолади, бу эса «ноанъанавий жинсий алоқалар, танловлар ва жинсни ўзгартиришни тарғиб қилиш» учун катта миқдордаги жарималарни назарда тутади. Ушбу тақиқ ижтимоий тармоқлардаги постлар, бадиий асарларга ва ОАВдаги контентларгага тааллуқлидир.

Қирғизистонда ҳам шунга ўхшаш қонун қабул қилиниши эҳтимоли бор, лекин бу эҳтимол қанчалик катта эканлигини айтиш қийин, дейди сиёсатшунос Медет Тўлўгўнов.

Унинг айтишича, Қирғизистонда рус қонунларини олиш процесси бусиз ҳам амалда ишламоқда. Масалан, мамлакатда тижорий бўлмаган ташкилотлар ва ОАВ ҳақида қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда, улар деярлик тўлиғи билан Россиянинг қонунларидан кўчириб олинган.

«Аммо Россияда ЛГБТ ҳақидаги қонун батафсил ёзилган, у китоб чиқариш ва китоб сотишга ҳам тегишли. Масалан, таниқли асарларнинг аксарияти гомосексуалликка алоқадор мавзулар боис бу қонунга тўғри келиб қолади. Бизда эса ЛГБТ мавзусини кўп ҳолларда қайсидир бир НПОларга ёки бошқа фаолларга ёпиштириб, уларни жамоатчиликка салбий жиҳатдан кўрсатишни исташади», — дейди Тўлўгўнов.

Тўлўгўнов агар Қирғизистонда Россияники каби «ЛГБТ-пропаганда» бўйича қонун қабул қилинса, у «“чириган Ғарбнинг қора кучлари” ниманидир ёймоқчи деб консерватив ўлканинг фонини тузиш» учун бўлади деб ҳисоблайди.

«У “кучларнинг” қаторига, албатта, айрим нодавлат ташкилотлар, ОАВ ва айрим бир фаоллар кириб қолади. Бундай фонда «ҳокимиятга қарши бўлган кучлар» га бармоқ билан ишора қилиш ва шу билан уларни жамоатчилик олдида обрўсизлантириш осонроқ. Афтидан, биз бундан фаолларга аниқ босим ўтказиш учун эмас, балки умумий асос яратиш учун фойдаланардик», дейди эксперт.

Путин «ЛГБТ-пропагандага» тақиқ қўйиш ҳақидаги қонунига 5-декабрда қўл қўйган. Қонунга кўра, «анъанавий бўлмаган жинсий алоқани, танлови ва жинсини алмаштиришни пропаганда қилиш» учун ҳуқуқий томонларга 5 млн рубль, жисмоний шахсларга эса 400 минг рублгача жарима солиниши мумкин.

Шунингдек, мамлакатда реклама, кино ва оммавий ахборот воситаларида «ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилувчи материаллар»ни кўрсатиш тақиқланган. Россиялик китоб нашриёти ноаниқ иборалар туфайли барча китобларнинг 50% га яқини, жумладан, «Тихий Дон» ва «Бесы» ҳам тақиқланиши мумкинлигидан шикоят қилишган.

Қирғизистонда Россиянинг мисолида «ЛГБТ–пропаганда» ҳақидаги қонунни аввал ҳам, аниқроғи, 2014-йили илгари суриш ҳаракати бўлган. Унга кўра, «анъанавий бўлмаган жинсий алоқага нисбатан яхши фикр яратиш» учун жарима солиш ёки бир йилгача озодликдан ажратиш таклиф қилинган. Қонун лойиҳасининг кўплаган халқаро ташкилотлар танқид қилган, улар уни таҳқирловчи қонун деб аташган. Шунга қарамай, қонуннинг лойиҳаси парламентнинг икки ўқувида қабул қилиниб, аммо кейин ташаббусчи гуруҳ қайта ортга чақиртириб олган.

 Рақибларни қоралаш учун ЛГБТдан фойдаланиш

Сўнгги йилларда Қирғизистондаги ЛГБТ мавзулари кўпинча сиёсий рақибларни қоралаш ва обрўсизлантириш учун қўлланилган. Мисол учун, 2020 йилда парламент сайловлари олдидан мухолифат партияси аъзоси экани айтилаётган икки фаолнинг секс-видеоси тарқалган. Шундай йўл билан муҳим сиёсий воқеаларнинг арафасида қирғиз ЛГБТ-ташкилотларида ишлаганларнинг суратлари билан шахсий маълумотларини эълон қилиб, аутингга дучор қилишган.

«Лабристин» тадқиқоти кўрсатишича эса, ЛГБТ ҳақида ОАВда ва ижтимоий тармоқларда 8-март билан алоқадор тадбирларда, тижорий бўлмаган ташкилотлар ҳақидаги материалларда, парламент сайлови вақтида, шунингдек митингларда ҳамда ҳукумат алмашиш вақтида актив тарзда таъкидланади. Мониторинг ЛГБТ билан алоқадор масалалар қайсидир бир сиёсий йўналишдаги ҳаракатнинг ишини жилдириш учун қурол қатори фойдаланиб юрганини англатади.