Ўш: Янги йилдан бошлаб шаҳарда тоза сувнинг тарифи кўтарилади

293
Ўшда сувга навбат кутган турғунлар. Сурат: Жиргал Чоноев

Янги йилдан бошлаб Ўш шаҳрида ичимлик сувининг тарифи кўтарилади. Бу ҳақда «Клооп»га 7-декабрда шаҳар сув хўжалиги бошқармаси етакчисининг ўринбосари Талант Байкишиев билдирди.

Билдирувга кўра, энди аҳоли ичимлик сувининг бир куб метри (1 тонна) учун 6 сом 88 тийиндан тўлашади. Чиқинди сувларни тозлашнинг тарифи эса 4 сом 20 тийинни ташкил қилади.

Охирги марта тоза сувга бўлган тариф бундан ўн йил аввал, 2012-йили кўтарилиб, 5 сом 31 тийин бўлган. Оқава сув учун эса турғунлар 2 сом 90 тийиндан тўлаб келган.

Қимматлатилган тариф 2023-йилдан бошлаб кучига киради.

«Ош сууканал» муниципал ишхонаси умумий 86 минг абонентга хизмат кўрсатади. Бунга қадар мамлакат бўйича ичимлик сувига энг кам тариф Ўш шаҳрида бўлган.

Ҳал бўлмаган муаммо, мэрларнинг ваъдалари

Ўшнинг собиқ мэри Алмаз Мамбетов шаҳарга бош бўлиб тайинланганда эртасига ичимлик суви муаммосини сезганини айтиб, масалани ҳал қилиш учун «вариантлар кўриб чиқилмоқда» деб билдирган эди.

Ундан аввал Ўшнинг собиқ мэри, амалдаги парламент депутати Таалайбек Сарибашов ҳам сув муаммосини ҳал қилишни ваъда қилиб, шаҳарни тоза сув билан таъминлаш лойиҳасига Осиё тараққиёт банки 3,5 млн доллар бўлиб бермоқчилигини айтган.

Унинг 500 минг долларига сув тозаловчи жойга хлорат ускунаси олинган. Сарибашов лойиҳани охирига чиқаришга улгурмай хизматидан кетган. Унинг даврида бошланган лойиҳани кейин собиқ мэр Алмаз Мамбетов амалга оширмай туриб ишдан олинган.

Жорий йилнинг май ойида қаттиқ ёққан ёмғир сабаб Ўшда уч кун ичимлик сувини бериш тўхтатилган. Шу сабаб шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларга ҳукуматдан сув беришни талаб қилиб, норозилик билдиришган.

Шаҳар ҳукумати эса бунинг сабабин сув лойқанаётгани билан изоҳлаган.

19-майда 30 нафарга яқин турғун ичимлик суви муаммоси бўйича «Миллионлар қаерга кетди?», «Ҳуқуқимиз поймол қилинмоқда» деган плакатлар билан митингга чиқишган. Иштирокчилар «ҳукумат тоза сув масаласи бўйича лойиҳани шу йили қўлловга олсин» деб талаб қилишган.