«Қирғизистон» банки Тemirov Live жамоасининг суриштирув лойиҳасининг банк ҳисобини бекор қилди

293

Тemirov Live суриштирувчилар жамоасининг «Қирғизистон» тижорий банкининг Мбанк тўлов тизимидаги ҳисоби бекор қилинди. Махсус ҳисоб коррупция билан курашишни қўллаганлар суриштирувчиларга моддий қўллов кўрсата олади деган эълондан кейин ўчирилган. Бу ҳақда журналистлар ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ёзишди.

Маълумотга кўра, банк ва ҳисоб хизматини кўрсатиш бўйича келишув 2013-йилнинг январига қадар тузилган. Банк ходимлари 5-декабрда алоқага чиқиб, Тemirov Live’нинг суриштирувлари ва «Айт Айт десе» лойиҳаси қайд этилган «Бейлеп» ташкилотининг Mбанкдаги ҳисоби бекор қилинганини хабар қилган.

Кўп ўтмай «банк етакчиси У.А.Айдаралиев» аввалроқ банк «Бейлеп» фонди Mбанк тизимида Тemirov Live’нинг логотипини қўлланиб, «хато қилган» деб тушунтирган. Шу билан бирга, хизмат тергови тайинланганини билдирган. Аммо у ҳам ниҳоясига чиққанича йўқ.

«Хизмат терговининг натижаси чиқмай туриб, ўша куни, 2023-йилнинг 6-январидан бошлаб келишув бир томонлама бекор қилингани ҳақида билдирув олдик», — деб таъкидлашди Temirov live.

Ҳозирда Temirov live’нинг юристлари ҳисобнинг бекор қилинишининг сабабларини билиш учун «Қирғизистон» тижорий банки билан сўзлашувларни олиб бормоқда.

«Қирғизистон» банки бу ҳақда расмий билдирув эълон қилгани йўқ. Kaktus.media нашрига банк Temirov Live канали ҳисобидаги пулини чиқариб олса бўлишини айтиб, аммо хизмат кўрсатишдан нимага бош тортганини тушунтирмаган.

Temirov Live канали суднинг қарори билан мамлакатдан мажбурлаб чиқарилган, суриштирувчи журналист Болот Темировга тегишли.

Темировнинг депортация қилиниши

23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «ҳужжатларни сохталаштириш иши» бўйича аппеляция аризасини кўриб чиққан.

Суд мажлисида давлат айбловчиси судга Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини бериб, суд Темировни мамлакатдан чиқариш бўйича янги ҳукм қабул қилган. Ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари Темировни суд залидан куч қўлланиб олиб чиқиб кетишган.

Уни қаерга олиб борилиши адвокатга ҳам, ОАВ вакилларига ҳам айтилмаган — Темиров қаерда экани бир неча соат бўйича номаълум бўлган. Кейинчалик суриштирувчи Қирғизистон Россияга депортациялангани маълум бўлди. 24-ноябрда Темировнинг турмуш ўртоғи суриштирувчи журналист Москвада қариндошлари билан эканини билдирган.

Кейинчалик суриштирувчи журналист ўзи интервью бериб, халқаро судга мурожаат қилишини айтган.

Қирғизистондаги медиа жамоатчилик суриштирувчи журналистнинг ўлкадан чиқарилишини «ошкора қувғин» деб баҳолади. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эса журналистни мамлакатдан чиқишга мажбурлаган ҳукуматнинг ҳаракатини танқид қилиб, Темировга ва мустақил ахборот воситаларига бўлган «босимни зудлик билан тўхтатишни» талаб қилди.