Бишкекнинг Жибек Жолу проспектидаги қувғиндаги президент Қурманбек Бакиевнинг уйи ўрнига болалар реабилитация маркази қурилди. Бу ҳақда президент девонининг раҳбари Қанибек Туманбоев Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Бакиевнинг уйи ёзда сурдирилган.
«Реабилитация марказини қуришни бошлаганда «булар босиб олди, эгаллаб олди, энди ўзига уй қурар экан» деган миш-мишларни тарқатишган эди. Биз натижани амалда кўрсатамиз, мана насиб қилса бино битиб қолди, яқинда очилиши бўлади. 100 ўринли, замонавий талабларга жавоб берадиган шаклда фойдаланишга топширилади», — деб ёзди у.
Туманбаев Садир Жапаров уларга марказни йил охиригача қуриб тугатишни топширганини, иш ўз вақтида бажарилганини таъкидлади.
Аввал собиқ президент Курманбек Бакиевга тегишли бўлган уй 2022 йилнинг июнида сурдирилган.
Бунга қадар 9 июнда Меҳнат, социал ҳимоя ва миграция вазирлиги бу уйнинг ўрнига ногиронлиги бор болалар учун соғлиғини қайта тиклаш маркази қурилишини билдирган. Вазир Кудайберген Базарбаевнинг айтишича, марказ болаларга бепул хизмат қилиши айтилган.
«Биз барини биламиз, ўзгача болалари бор оилалар хусусий хизматларни тўлай олишмайди. Энди давлат замонавий марказда сифатли хизмат кўрсатади. Марказ бир вақтда 100 нафар болани қабул қила олади», — деб айтган Базарбаев.
Вазирликнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 32 мингдан ортиқ ногирон болалар бор.
Курманбек Бакиев 2005 йили Аскар Акаев президентликдан туширилгандан кейин, март революциясининг натижасида ҳокимиятга келган.
2010 йили 7 апрелда халқ тўлқинларининг натижасида 80дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, Курманбек Бакиев бош бўлган ҳукумат қулатилган.
Бакиев оиласи билан Белорусга қочиб кетгандан кейин ҳокимиятга Роза Отунбаева бош бўлган Муваққат ҳукумат келган.
Курманбек Бакиевни Белоруснинг фуқароси эканини кўрсатган паспорти хакерлик ҳужумидан кейин ошкор бўлган.
2016 йили суд Бакиевни 7 апрель воқеалари ва яна бошқа жиноятлари учун сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек Бакиевнинг оила аъзолари ҳам сиртдан ҳукм қилинган.