Байсалов: Ҳукумат мамлакатни стратосферага олиб бормоқда, бизнес-жет ёллаш эса — зарурат

242

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов Twitter саҳифасида Ақилбек Жапаровнинг Японияга қилган сафари ҳақида Temirov Live чиқарган видеога изоҳ берди.

Видеода журналистлар Жапаров ҳусусий бизнес-жет билан учганини, у давлат бюджетига 10 млн сомга тушганини айтишган. Суриштирувчилар бюджет танқислиги рекорд даражадаги 35 млрд сомга чиқади деб тахмин қилиниб, бутунлай вазирлар маҳкамаси тежашга мажбур бўлаётган вақтда ҳусусий самолёт ёллаб учишга пул сарфлашнинг хожати бормиди деган саволга жавоб қидиришган.

«[Ақилбек Жапаров] тиш щёткасини ҳам ишлатади, қалам билан ҳам ёзади. Temirov Live’нинг аҳмоқлари, сизлар шовқин-суронни у йўқ ердан қидиряпсизлар. Премьер-министр Токиога супирги миниб етиши керакмиди??? Биз ўтган йили ҳам айтмаганмидик “Янги вазирлар маҳкамаси бу борада ҳаражатини бир неча марта кўпайтиришни кўзлайди” деб. Бул давлат эҳтиёжи!» — деб жавоб ёзди Байсалов.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат «аҳмоқона иқтисод» дан эмас, иш ва ғамхўрлик туфайли бойроқ яшайди.

«Стратосфера - бу сизнинг қадрли таҳририятингизнинг фаол қаршилик кўрсатишига ва маргиналларни саботажига қарамай мамлакатни ҳаракатга келтираётган жой. Аммо жамият самолётда учишни имконсиз дабдаба деб ҳисоблаганини эслаб, барибир ҳаммамиз бирга куладиган кун келади», — деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари.

Аввалроқ Factchek.kg нашри 2022-йилнинг бошидан октярбрнинг охиригача мамлакатнинг юқори лавозимдаги шахсларни ташиш бўйича «Эйр Кей Джи Авикомпанияси» ОАЖи амалга оширган рейсларга давлат бюджетидан 178 млн 804 минг сом кетганини ёзган. Бу ўтган йилга нисбатан деярлик икки баробарга кўп. Бўлганда ҳам бу биргина шу авиакомпанияга боғлиқ харажатлар экани, бу пулга президентнинг бизнес-жетдаги парвозлари кирмагани таъкидланган.