Ўш: Кўп қаватли уй қурилувчи ер мэриянинг ҳисобига қайтарилди

247
Ўш шаҳри

6-декабрда Ўш шаҳрида кўп қаватли уй солинувчи ер мэриянинг ҳисобига қайтарилди. Бу ҳақда Бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, Ўш шаҳар прокуратурасининг ер қонунларининг ижроси бўйича текширувида  29 млн 559 минг 600 сомлик ер участкаси ноқонуний бўлиб берилгани аниқланган.

Мазкур факт бўйича мэриянинг масъул ходимларига «Лавозимини суиистеъмол қилиш» моддаси билан иш қўзғалди.

Муаллиф: Рустам Турсунбеков