Қозоғистонда Викрам Рузахуновнинг қийноққа олингани бўйича тергов вақтинча тўхтатилди

231

Қозоғистонда қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновнинг қийноққа олингани бўйича жиноят ишини тергов қилиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда мусиқасининг адвокати Бақит Автандил билдирди. Рузахунов 2022-йилнинг январида Қозоғистонда бўлган воқеалар вақтида қўлга олиниб, қозоқ полициясида қийноққа учраган.

«Тегишли экспертизалар тайинланганликдан вақтинча тўхтатилди. Экспертизанинг натижаси чиққандан кейин қайта жонлантиришади», — деди «Клооп»га Рузахуновнинг адвокати Бақит Автандил.

Рузахунов ўзи журналистларга қийноқ иши бўйича жабрланувчи қатори терговга қатнашиб келиш учун адвокати билан Қозоғистонга бориб келганини айтиб берган.

«Биз Қозоғистонга бирга бориб келинглар деб бизнинг тергов органлари билан прокуратурага мурожаат қилганмиз. Афсуски, бизга ҳеч бир кафолат берилгани йўқ, терговчи ҳам беришгани йўқ. 26дан бошлаб 30-сентябрга қадар адвокатим билан Олмати вилоятида бўлдик, у ердан барини борича айтиб бердим. Ўша ерларнинг барини айланиб, видеога туширдик. Ўша кунлари суд-тиббий экспертиза тайинлашди, натижаси чиқиши билан қайта борамиз [Қозоғистонга]», — деб билдирди Рузахунов.

Мусиқачи Қирғизистонда унинг Бишкекнинг Ленин туман ИИБи тергов қилганини ҳам айтиб берган.

«Июлда милиция терговни тугатиб, ишнинг материалларини Бош прокуратурага ўтказиб берган. Прокуратура ўз навбатида ишни Қозоғистоннинг тегишли органларига юбориши керак эди. Биздаги маълумотлар бўйича, иш ҳамон Бош прокуратурада турибди», — деб таъкидлаган Рузахунов.

Бундан ташқари, Рузахунов Қозоғистон ҳукуматидан қийноққа олишгани учун товон талаб қилишини қўшимча қилган. Унинг айтишича, товоннинг миқдори ҳозирча аниқланмаган.

Рузахуновнинг қўлга олиниши

Викрам Рузахуновнинг қўлга олингани Қозоғистоннинг «Хабар 24» телеканалининг видеосидан маълум бўлган. 9 январь куни телеканал юзи кўкарган, ўзини ишсиз қирғизман деб таништирган ва 200 доллар эвазига тартибсизликларда қатнашганини айтган эркакни кўрсатган. Қирғизистонликлар уни таниб қолиб, у машҳур мусиқачи Рузахунов эканини айтиб,  шовқин-сурон кўтаргандан кейин мусиқачи 10 январь куни ватанига қайтарилган.

Бир ойдан кейин мусиқачи ҳибсга олинган вақтда қийноққа олиниб, қовурғаларини синдириб, видеога ёзилган сўзларни куч билан ёдлатишганини айтиб берган.

«Йўқ ердан қўлга олинган юзлаб одамлар орасидан мени танлаб, сўзларни ёд олдириб, камерага гапиришга мажбурлаган одамга раҳмат айтаман», деди у. Рузахуновни қийнаш иши бўйича жиноят иши 10-февралда қўзғалган. Сентябрь ойида мусиқачи Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати таклифига биноан терговда жабрланувчи сифатида иштирок этиш учун қўшни давлатга бориб келган.

«Менга нисбатан қийноқ қўллаш бўйича жиноят иши 2022-йилнинг 10-февралида қўзғалган, ўшандан бери қийноққа алоқадор шахслар топилмаётган экан. 8 ойнинг ичида ҳукумат бирорта ҳам холис тергов олиб бормади. Ҳатто улар қийноққа учраганлар таниб берган куч идораларининг ходимларини ҳам гумондор қатори тан олмаяпти, қийноқнинг далилларини эса жабрланувчилар билан адвокатларга бермай туриб йўқ қилишмоқда», — деб ёзган мусиқачи.

Рузахунов уни «ўлдиришга ҳаракат қилган» полиция департаментининг етакчисини ҳамда «қамоқда ўз вақтида калтаклаб» сўроққа олганларни жавобга тортиш керак деб ҳисоблайди.