Украинадаги урушнинг оқибати. ХВЖ Қирғизистонда қашшоқлик ва давлат қарзи кўпаяди деб тахмин қилди 

299

2022-йили Қирғизистон иқтисодиёти  Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатларига чидамлилигини кўрсатди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг Қирғизистонга қилган миссиясининг якунлари бўйича ҳисоботида айтилади.

ХВЖ Қирғизистонга уруш билан боғлиқ салбий таъсирларнинг кучайишини икки омил камайтирганини тахмин қилмоқда. Гап Россиянинг санкцияларга чидамлилиги, шунингдек, Россиядан Қирғизистонга капитал ва ишчи кучининг кутилмаган миграцияси ҳақида бормоқда.

ХВФ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ўн ойида республиканинг реал ялпи ички маҳсулоти транспорт, савдо, қишлоқ хўжалиги ва олтин қазиб олиш ҳисобига 7 фоизга ўсган.

«2022 йилнинг дастлабки 9 ойида импортнинг ҳажми қисман нефть нархининг ошиши ва транзит савдоси туфайли деярли 80 фоизга ошган. Айни вақтда олтиннинг экспорти унча катта эмас, чунки Миллий банк мамлакатда ишлаб чиқарилган металлнинг катта қисмини сотиб олган», — деб ёзишди ҳисобот муаллифлари.

Айни вақтда ХВФдан инфляциянинг темпи кўпинча озиқ-овқатнинг ҳамда нефтнинг нархи қиммат бўлганидан анча ўсганини таъкидлашди.

ХВЖ Қирғизистон иқтисодиётининг ўсиш истиқболлари сезиларли ноаниқлик остида, деб ҳисоблайди.

ХВФ нинг тахмини бўйича, 2022 йили ЯИМнинг ўсиш темпи йил охирида 7 фоиздан 5,5 фоизгача, 2023 йилда эса 3,5 фоизгача пасаяди. Ташкилотнинг маълумотига кўра, «Қумтор конида олтин қазиш ишлаб чиқариш қуватлилигига етган вақтда, Россиядаги ўсиш темпининг тахмин қилинаётган пасайиши Қирғизистоннинг иқтисодига босим қила бошлагани билан боғлиқ». Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги сектори жуда баланд ўсиш темпидан кейин пасая бошлади.

Бундан ташқари, ХВФ бюджет тақчиллиги сезиларли даражада ошишини башорат қилмоқда. Солиқ йиғиш яхшиланган бўлсада, давлат секторида иш ҳақи, пенсия ва давлат инвестицияларининг ошиши ҳисобига харажатлар кескин ошган.

ХВЖга кўра, Россия иқтисодиётидаги катта қисқариш ўсиш суръатларининг секинлашишига ва пул ўтказмаларининг камайишига, шунингдек, меҳнат муҳожирларининг қайтишига олиб келиши мумкин.

«Даромадларнинг пасайиши ва юқори инфляция қашшоқлик даражасининг ошишига олиб келиши мумкин. Қўшимча бюджет ва имтиёзли молиялаштиришсиз Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи темир йўл қурилиши, Қамбарота-1 ГЭС қурилиши каби йирик янги инфратузилма лойиҳалари давлат қарзининг янада ошишига олиб келади», дейилади ҳисоботда.

ХВЖ юқорида айтилган хатарлар агар минтақавий можаролар кучайиб, пандемиянинг янги тўлқини бошланадиган бўлса, шунингдек электр таъминоти инфратузилмасининг эскирганлиги сабабли электр энергияси тақчиллиги ёки олтиннинг нархи барқарор пасайиши ҳолатларида кучайиши мумкин, деб ҳисоблайди.

ХВЖ яхши бошқарув вазиятни яхшилаши мумкинлигини таъкидлади. Жамғарма экспертларининг фикрича, янги қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар коррупция хавфини минималлаштириш, рақобатни кучайтириш, давлат монополияларининг пайдо бўлишининг олдини олиш, давлат сектори фаолиятининг шаффофлиги ва масъулиятини оширишга қаратилган бўлиши керак. Жамғарма экспертлари Қирғизистон ҳукуматига давлат қарзини ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан паст даражада ушлаб туришни тавсия қилмоқда.