Temirov Live: Ақилбек Жапаровнинг ҳусусий самолёт билан сафари 10 млн сомга айланди 

245

Президент Садир Жапаров хорижий сафарларида доимо бизнес-жет хизматларидан фойдаланиб келиши маълум. Temirov Live журналистлари энди нафақат президент, балки вазирлар маҳкамасининг раҳбари Ақилбек Жапаров ҳам шахсий самолётни ижарага бошлаганини аниқлади.

Журналистлар Ақилбек Жапаровнинг шахсий самолётда 18 соатлик сафари 10 миллион сомга тушганини аниқлади.

Temirov Live бир ой олдин президент Садир Жапаров Остонага Embraer Legacy 600 бизнес-класс самолётида борганини эслади. Буни президент матбуот котиби Эрбол Султанбаев ҳам тасдиқлади. У компания бортни бепул бериб турганини, ҳукумат бортларнинг бирини лизингга олиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган. Султанбаевнинг айтишича, Қирғизистон мазкур сафарда ёқилғи мой харажатигина бўлган.

Суриштирувчиларнинг айтишича, худди шу самолёт 27 ноябрь куни Грузиядан Бишкекка етиб келган, 29 ноябрь куни эса Токио халқаро аэропортига йўл олган. Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ушбу самолётда Японияга учиб кетган.

«29-ноябрда эрталабки соат 10да бу ҳусусий самолёт Бишкекдан ҳавога кўтарилган. Бир неча соатдан кейин, у Монголиянинг ҳудудида пайдо бўлди. Бизнес-жет самолёти Улан-Батор аэропортида икки соатга яқин турган. Шундан кейин Японияга парвоз қилган. 29-ноябрда тунида эса Токио вақти бўйича соат 22:13да бу самолёт Ханеда аэропортига келибди. Хайрон бўладиган тасодиф нимада? Ўша куннинг тунида Жапаровнинг Японияга келгани ҳақида хабар ҳукуматимизнинг прасмий сайтида пайдо бўлганида. Бўлганда ҳам, эълон қилинган сурат бизнес самолёт қўнган Ханеда аэроптортидаги сурат бўлиб чиқди», — деб айтилади журналистларнинг суриштирувида.

Суриштирувчиларнинг маълумотига кўра, бу самолёт 3 декабрь куни худди шу йўналиш бўйича Япониядан Бишкекка қайтган.

«Энди Токиодан Бишкекка қайтган самолётнинг харажати қанча миллионнинг бошини ейишини аниқлаб кўрайлик. Очиқ маълумотда бу классдаги самолёт учун камида бир соатга 6,5 минг доллар сарфланар экан. Қирғизистондан Японияга учиш 9 соат давом этади, қайта қайтиш ҳам 9 соат. Шунда умуми 18 соат. Энди 18 соатни 6,5 долларга кўпайтирсак, 117 минг долларнинг ҳисоби чиқар экан. Бошқача айтганда деярлик 10 млн сом сарфланади», - дейди журналистлар.

Суриштирувчилар шунингдек, Ақилбек Жапаров 20-октябрда хизмат сафари билан Арманистон пойтахтига учиб кетганини қайд этган. Уларнинг маълумотларига кўра, шу куни Embraer Legacy 600 самолёти Ереван аэропортига қўнган.

«Аввал ҳусусий самолёт билан Садир Жапаровгина учади деб келсак, бундан кейин Ақилбек Жапаров ҳам бундан кам қолмайман деганими бу? Республика бюджетининг танқислиги шу йилнинг охиригача деярлик 35 млрд сомни ташкил қилиши маълум», — деб гапини якунлашди материалнинг муаллифлари.

Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати Temirov Live журналистларининг материали бўйича ҳозирча изоҳ берилгани йўқ.