Актёр Чингиз Мамаевнинг жиноий иши терговга қайтарилди

241

«Азаттык» нашри Бишкек шаҳар судининг матбуот хизматига таяниб, актёр Чингиз Мамаевга нисбатан жиноят иши қўшимча терговга юборилганини хабар қилди. Мамаев зўрлашда айбланмоқда.

Суд матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ноябрда иш «терговдаги камчиликларни тўлдириш» мақсадида Свердлов туман ИИБга юборилган.

Шу йилнинг апрель ойида актёр Чингиз Мамаев хорижлик аёлни зўрлаганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Фуқаро Дулат Кожоев Мамаев Германиядан Қожоевни кўргани келган Сабрина Шубертни зўрлаганини даъво қилган. Шу билан бирга, актёрнинг рафиқаси Элмира Тагаева экспертиза зўрлаш фактини тасдиқламаганини маълум қилган.

«Биологик экспертиза Чингизнинг тоза эканлигини кўрсатди. Айтишларича, у калтаклаб, шафқатсизлик билан зўрлаган эмиш. Аммо аслида у қўлини ҳам теккизмаган. Улар унинг маст бўлганидан фойдаланиб қолишган», — деди аёл.