3-декабарда Баткен туманининг Оқсой қишлоғида ижтимоий шаҳарчанинг очилиши бўлиб, кам таъминланган 10 оилага фойдаланишга топширилди. Қурилган уйларнинг ҳаражатини Бирлашган Араб Амирликларининг Human Appiel International такшилоти кўтарди.
Тадбирга мазкур ташкилотнинг Қирғизистондаги бўлимининг етакчиси Али Аюб, маҳаллий ҳукумат вакиллари ва турғунлар иштирок этишди. Уйга эга бўлганларнинг аксарияти кўп болали бева аёллар.
Шаҳарчанинг қурилиши ўтган йили бошланиб, жорий йилда якунланди. У ерда жами 12 уй бўлиб, ҳар бири тўрт хонадан иборат. Шаҳарчанинг атрофида ФАП, бола боғча, тикув цехи ҳамда масжид бор. Энди шаҳарча тоза сув билан таъминланади.
Жорий йилнинг июнь ойида Жалолобод вилоятининг Нокен туманининг Аримжан қишлоғида 100 хонадонли 25 ижтимоий турар жой қурилиб, муҳтож оилаларга фойдаланишга берилган. Унинг ҳаражатини «Ас-Сафа маркази» жамоат уюшмаси кўтарган.
2019-йили уюшма Баткен шаҳрига «Али Аль-Ганим» ва «Фаиза Аль-Харафи» номидаги ижтимоий шаҳарча қуриб берган. Бунинг учун Баткен мэряиси уй қуришга 3,5 гектар ер ажратиб бегран. Уйлар кам таъминланган оилаларга берилган.