Украинадаги уруш туфайли МОда қашшоқлик кучаяди, у Қирғизистонга кўпроқ таъсир қилади - ХВФ

218

Украинадаги уруш туфайли Кавказ ва Марказий Осиё давлатларида қашшоқликнинг даражаси 1 фоизга кўтарилиши мумкин. Халқаро валюта фонди (ХВФ) шундай хулосага келган.

ХВФ қашшоқлик инфляциянинг ҳамда пул ўтказмаларининг таъсири сабаб ўсиши мумкин деб ҳисоблайди. Ташкилотнинг маълумотига кўра, яқин йилларда минтақада яна миллионга яқин одам қашшоқларнинг сафини тўлдириши мумкин, энг қашшоқ давлатлардаги ўта камбағал одамлар эса уруш сабабли энг оғир синовларга дуч келиши мумкин.

Фонднинг маълумотига кўра, инфляциянинг прогнози урушнинг дунёда озиқ-овқатларнинг ҳамда кўмир, газ ва нефть каби энергетика манбаларининг баҳосига таъсир этгани сабаб оғирлашиб кетган.

«Ҳозирда озиқ-овқатнинг баҳоси урушгача бўлган даражадан пат бўлиб турганига қарамай у ҳали ҳам 2021-йилдаги ўртача кўрчаткичдан анча юқори бўлмоқда. Озиқ-овқатнинг қимматлиги айниқса тўплаган мабғағи кам бўлиб, даромадининг аксариятини — 60-70 фоизини озиқ-овқатга сарфлаган Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистондаги кам таъминланган оилаларга таъсир этмоқда», — деб билдирди ХВФ.

ХВФдан айрим Марказий Осиё давлатларида, жумладан Қирғизистонда ялпи ички маҳсулотининг 10дан 30%га қадар бўлган пул ўтказмалари ташкил қилишини таъкидлашди. Уларнинг маълумотига кўра, ўзгача Қирғизистон билан Тожикистон учун Россия пул ўтказмаларининг асосий манбағи бўлиб ҳисобланади.

«Россияда пул ўтказмалари Россиянинг ялпи ички маҳсулоти билан чамбарчас боғлиқ –ЯИМ қанча юқори бўлса, пул ўтказмалари даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Бироқ Россияга қарши давом этаётган санкциялар мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятига путур етказиши мумкин, бу эса ўз навбатида Россиядан пул ўтказмалари сонини камайтиради. «Россия ялпи ички маҳсулоти қисқариши кутилаётганлигини ҳисобга олсак, пул ўтказмалари сезиларли даражада камайиши мумкин, бу кўплаб оилаларга жиддий таъсир кўрсатади, чунки Россиядан пул ўтказмалари улар учун даромадни қўллаб-қувватлашнинг ягона манбаидир», — дейилади ХВФнинг матнида.

Жамғарманинг маълумотига кўра, 2023 йилда озиқ-овқат нархлари инфляциясининг ошиши минтақадаги аксарият мамлакатларда қашшоқлик даражасини ўртача 0,7 фоиз пунктга ошириши мумкин.

«Қашшоқлик даражаси бусиз ҳам юқори бўлган жуда қашшоқ мамлакатларда эса вазият янада ёмонлашади. Бу ерда Қирғизистон ва Тожикистон энг катта хавф остида. Пул ўтказмаларининг кескин камайиши қашшоқликни янада ошириши мумкин — Тожикистонда 1,4 фоиз пунктгача», — деб билдиришди жамғармадан.