Самолётда контрабанда бўлмаган - Комиссия Дача-СУ бўйича ўз хулосасини чиқарди

236

Дача-СУдаги авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича жамоат комиссияси қишлоққа қулаган «Боинг-747» самолётида контрабанда товарлари бўлмаган деган хулосага келди. Бу ҳақда комиссия раҳбари Алмамбет Шикмаматов парламент йиғилишида Жамоатчилик комиссияси хулосаси билан таништириш асносида билдирди.

Шиқмаматовнинг собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг самолётдаги юкларга алоқаси йўқлигини таъкидлади. У 2019-2022 йилларда президент Сооронбай Жээнбековнинг буйруғи билан Гонконг-Бишкек-Истанбул рейсида контрабанда бор-йўқлигини текшириш учун тергов гуруҳи тузилганини билдирди. Тергов гуруҳининг таркиби икки марта ўзгартирилиб, тергов муддати бир неча бор узайтирилган бўлсада, контрабанда фактини аниқлай олишмаган.

«Дача-СУнинг сиёсишлашгани бўйича кўпчилик халқ биргина саволга жавоб излашган. Бу юкни мухолифат Атамбаевнинг ва унинг оиласига тегишли юкми деб ёки улар контрабанда билан шуғулланганми деган савол бўлган. Аммо энди бу исботланди. Юк Атамбаевники ёки унинг оиласиники бўлмаган. Мен бунга ишондим.  Фақатгина умумий сиёсий етакчи қатори унча-мунча техник масалалар бўйича айблари бўлиши мумкин. Аммо шахсан унинг юки [экани] исботланмади, топилмади», — деб изоҳ берди комиссиянинг хулосасига депутат Жанар Акаев.

Комиссия авиаҳалокатда жабрланганларга тўлаган компанияси ҳақида ҳам айтиб берди. Шиқмаматовнинг айтишича, турк томон Қирғизистонга 4,5 млн доллар товон тўлаб берган, унинг ичидан 600 млн сомини ҳукумат ўзига олган. У ҳукумат ўт ўчириш ва бошқа ишлар ўз вақтида чиқимга учраган деб тушунтирди. Шунга қарамай Шиқмаматов ўша вақтда давлат бюджетидан авиаҳалокатдан жабр кўрганларга компенсация тўлаш учун пул бўлинмаганини таъкидлади. Аввал ҳукумат компенсацияларнинг суммасини жабрланганларнинг хавфсизлигига таяниб ошкор қилишдан бош тортган эди.

Шунга қарамай Шиқмаматов авиаҳалокатнинг оқибатида жабрланганларнинг барига товон тўлаб берилганини таъкидлади.

Шунингдек у қирғизистонликлар ёрдам қатори тўплаган 102 млн сомнинг ичидан 70,5 млн сом ҳалок бўлганларнинг қариндошларига берилганини,  12,7 млн сом уй-жойи тўлиғи билан зарар кўрган одамларга, 7 млн сом эса етим болаларга берилганини айтиб берди.

Бундан ташқари, комиссия ҳукуматга бундан кейин аэропортларнинг ёнида ноқонуний қурилишларга йўл бермаслик учун чора кўришни таклиф қилди.

Комиссия ўз хулосасини президент Садир Жапаровга жўнатди. Бу комиссия 2022-йилнинг май ойида президент Жапаровнинг топшириғи билан тузилган. Комиссия 2022-йилнинг 1-ноябрига қадар муддатда авиация ҳалокатига олиб келган вазиятлар, сабаблар ҳамда шартлар ҳақида хулосани ҳамда Дача-СУ қишлоғи турғунларининг муаммоларини комплекс турда ҳал қилиш бўйича таклифларни бериши кераклиги таъкидланган.

Дача-СУдаги фожиа ва товон пули

«Боинг-747» русумидаги юк ташувчи самолёт 2017-йили январда Дача-СУ қишлоғига қулаган. Самолёт Гонконгдан Истанбулга учиб бораётган бўлган ва Бишкекнинг «Манас» аэропортидан ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган. Самолёт аэропортга етмай, ҳаво майдонига яқин жойлашган қишлоққа қулаб, 26 уйни бузган.

Самолётнинг қулаши сабаб экипажнинг тўрт аъзосини қўшганда 39 киши ҳалок бўлган. Қирғизистоннинг ҳукумати келтирилган зарарни 186 млн сомдан ортиқ деб баҳолаган.

Самолётнинг бортида маиший техникалари, телефон аксессуарлари, зажигалкалар ва мобил телефонлари — жами бўлиб 76 тоннадан ортиқ юк бўлган.

Авариядан кўп ўтмай «қулаган самолёт контрабанда юкини ташиб кетаётгани ва Бишкекка номаълум юк ташлаб кетиши керак бўлгани» ҳақида маълумот тарқай бошлаган. Ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев «контрабандага алоқадорликда» айбланган.

2021-йили Авиаҳалокатларни ўрганиш комиссияси  «Боинг-747» самолётининг қулаши бўйича суриштирувнинг хулосасини эълон қилган. Унда қирғизистонлик диспетчер самолёт қўниш илтимоси билан барини кўрсатмаган кўра бажарганини, аварияга «экипажнинг ўз қарори сабаб бўлган» айтилган.