Депутат Чолпон Султанбекова Конституциявий қонунлар, давлат тизими, суд-ҳуқуқий масалалари ҳамда Жогорку Кенешнинг Регламенти бўйича қўмитанинг етакчиси бўлиб сайланди. У бу хизматга Кампиробод масаласи бўйича овоз бермай истеъфога кетган Медербек Алиевнинг ўрнига келди. Султанбекова ўзи сув омборининг Ўзбекистонга берилишини қўллаб овоз берган.
Депутатнинг қўмита етакчилигига номзодини парламентнинг «Ишеним» фракцияси кўрсатди.
Тармоқ қўмитасининг собиқ етакчиси Медербек Алиев 30-ноябрда ваколат ҳуқуқларини топширганини эълон қилиб, бунга Кампиробод масаласи сабаб эканини билдирган. «Бу қарорни шахсан ўзим қабул қилдим. Ҳеч ким мени мажбурлагани йўқ. Қисқача айтганда, бунга ўтганда Кампирободдаги масала сабаб бўлди», — деган у.
Сув омборини Ўзбекистонга ўтказиш бўйича депутатларнинг овоз беришига Алиев қатнашмаган.
Чолпон Султанбекова эса Кампиробод сув омборининг мазкур давлатга бериш ҳақидаги Ўзбекистон билан келишувнинг ратификациясини қўллаб овоз берган.
Султанбекова Ўшдаги «Палван» ЁАЖсининг бош директори ҳамда Қирғизистоннинг жанубидаги таъсирли корпорациянинг эгаси, 2005-йили ўлдирилган тадбиркор Баяман Эркинбаевнинг хотини бўлган. Эркинбаев Қорасувга — Марказий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бирига эгалик қилган.
2010—2015 йилларда Султонбекова «Республика» партиясидан парламент депутати этиб сайланган, кейин фракция раҳбари ўринбосари, сўнгра парламент вице-спикери бўлган. 2015 йилда «Қирғизистон» партиясидан қайта сайланган, 2017 йилгача Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси аъзоси бўлган. 2016—2018 йилларда Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари бўлган.
2009-йили Чолпон Султанбекова «Ағим» газетасининг версияси бўйича Қирғизистондаги энг бой аёлларнинг рўйхатига кирган.
Кампирободнинг жанжал билан берилиши
Жогорку Кенеш 17-ноябрда Ўзбекистон билан чегарани ратификациялаш ҳамда Кампиробод сув омборини биргаликда фойдаланиш ҳақидаги қонун лойиҳаларини дарҳол уч ўқишда қабул қилган.
Бу ташаббусга қарши чиққан 20 дан ортиқ фаоллар, сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари оммавий тартибсизликлар тайёрлашда гумон қилиниб, тергов изоляторига жойлаштирилди. Барча ҳибсга олинганлар ўз айбларини тан олмайдилар ва босим ҳақида гапирадилар ва уларга нисбатан иш Кампирободдаги позицияси туфайли «тўқима» эканлигини даъво қиладилар.
Депутатларнинг ўзлари ҳам МХДҚ ходимлари Кампирободнинг ўтказилишига қарши овоз берган парламент аъзоларини қўрқитаётганини билдиришган.
Бундан ташқари, парламентнинг 30-ноябрдаги йиғинида «Альянс» фракциясининг лидери Жанар Акаев ҳамкасби ва партиядоши депутат Эмил Жамғирчиевнинг уйидан ва машинасидан яширинча тинглаш ускуналари топилганини билдирган. У уни тўғридан-тўғри Кампиробод бўйича қарши овоз бергани билан боғлиқ деб ҳисоблашларини айтган. Акаев куч тизимларидан Жамғирчиевнинг атрофидаги воқеалар бўйича изоҳ беришни талаб қилган.
Аввалроқ депутат Чингиз Айдарбеков келишувнинг лойиҳасини танқид қилиб, унга қўл қўйишдан бош тортгандан кейин парламентнинг халқаро ишлар бўйича профил қўмитасининг етакчилигидан олинган, шунингдек, Қирғизистон Республикасининг махсус ва мухтор элчи дипломатик рангидан ажратилган.
Муаллиф: Зулайка Эркимбаева