Жанар Акаев: Депутат Жамғирчиевнинг уйида ва машинасида тинглов аппарати топилди

206

Парламентдаги «Альянс» фракциясининг депутати Эмил Жамғирчиевнинг уйидан ва машинасидан тингловчи ускуналар топилди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг 30-ноябрдаги йиғинида «Альянс»нинг лидери Жанар Акаев билдирди.

У 27-ноябрда Эмил Жамғирчиевни МХДҚнинг ходимлари қирғиз-қозоқ чегарасидан ушлаб кетишганини ёдга солди. Қўлга олишга Жамғирчиевга мамлакатдан чиқишга  таъқиқ қўйилгани сабаб экани айтилган. Аммо депутат ўша куни қайта қўйию юборилган.

«Унинг [Жамғирчиевнинг] чет ўлкага чиқишга бўлган ҳуқуқи бузилди. Ноқонуний. Қирғизистон Республикасининг Жогорку Кенеш депутатининг куч органлари қўлга олиб, “у ёққа юрма, бу томонга юрасан” дейиши тўғри эмас. Биз уни Кампиробод масаласида [Ўзбекистонга берилишида] қарши овоз бергани билан боғлаймиз, тўғридан-тўғри», — деб таъкидлади Акаев.

Жанар Акаев парламент йиғинида. Видеодан скриншот

Депутат 2019 йилда Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини қайта тиклашга уриниш борлигига ишончи комил. У вақтда Эмил Жамғирчиев Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш давлат хизмати бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган вақтида контрабанда бўйича қўзғатилган жиноий иш бўйича масалаларни ижобий ҳал этиш учун тадбиркордан пора олганликда айбланган. Акаевнинг сўзларига кўра, бу иш бўйича барча инстанция судлари, жумладан, Олий суд ҳам Жамғирчиевни оқлаган.

«Кеча Эмил Жамғирчиевнинг машинасидан ҳам, уйидан ҳам аудио ва видео материалларни ёзувчи қурилмалар топилган», — деди «Альянс»нинг лидери куч тизимларининг етакчилари бу воқеаларга изоҳ беради деб умид қилади.

Акаев Конституцияга ҳамда Жогорку Кенешнинг Регламентига кўра, парламент депутати берган овози учун жавоб бермаслигини қўшимча қилди.

Куч органлари ҳозирча депутат Жанар Акаевнинг билдирувларига жавоб бергани йўқ.

Парламентнинг спикери Нурлан Шакиев ўшанда Жамғирчиевнинг ташқарига чиқишига тақиқ борлиги бўйича куч тизимларининг маълумоти борлигини айтди.

«Тегишли ҳуқуқ тартибот органларининг раҳбарлари билан гаплашдим. Улар ҳеч қандай қонунбузарлик бўлмаганини тушунтиришди. Жиноий ишлар бор, улар юзасидан саволлар бўлган, аммо ҳибсга олинмаган. Улар қонунларга риоя қилишларини айтишди. Масала назорат остида», - деди у.

Жамғирчиев билан бирга мамлакатни тарк эта олмаганида, депутат Чингиз Айдарбеков ҳам бор эди. У ҳам Кемпир-Обод келишувига қарши овоз берди.

Жамғирчиев мамлакатдан чиқа олмай қолганда ёнида депутат Чингиз Айдарбеков ҳам бўлган. У ҳам Кампиробод бўйича келишувга қарши овоз берган. 27-ноябрда Жогорку Кенешнинг депутати Элвира Сурабалдиева ҳамкасби Чингиз Айдарбеков бедарак бўлаётганини билдирган. Депутат қўлга олинган бўйича версиялар айтилган, аммо бу маълумотни МХДҚ инкор қилган.

28-ноябрда депутат Жанар Акаев ҳамкасби ва партиядоши соғлиғи сабабли парламент йиғинарига вақтинча қатнаша олмаслигини маълум қилган. Эртасига Айдарбеков ўзи Фейсбук саҳифасида чет элда тиббий кўрикдан ўтаётганини билдирган.