«Украинанинг озодлиги учун курашни тўхтатмайман». МХДҚ Мурат Суталиновга огоҳлантириш берди

231

МХДҚ махсус хизматнинг собиқ етакчиси, ИИВнинг собиқ раҳбари Мурат Суталиновни «суҳбат»га таклиф қилди. Бу ҳақда у 23-ноябрда Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

«МХДҚнинг ходими Ихласов Ихсан уйга келиб, мени соат 21:00 дан кейин идорага «гаплашиш»га таклиф қилди! Ногиронни қандайдир яширин раҳбарликка! – деб таъкидлаб, аммо нима учун чақирилгани бўйича бехабар эканини айтди.

Кейинроқ генерал: «Қирғизистон мустақиллиги ва Украинанинг озодлиги учун курашни қамоқда бўлса ҳам давом эттирамиз» деб яна бир бошқа пост ёзди.

22-ноябрда Мурат Суталинов кенжа ўғли билан Украинанинг Қирғизистондаги элчихонасига борган. У элчи Валерий Жовтенко ва элчихона котиби Валентина Чапко билан учрашиб, Украинадаги урушни муҳокама қилганини айтган.

«Қирғизистон-Украина муносабатларини кенгайтириш. Қирғиз бизнесининг Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Европа бозорига ўтказишга йўл очадиган Европа стандартларига жавоб берадиган технологик линияларни сотиб олиш имконияти ҳақида. Украинанинг қайта тиклашга қирғизистонлик қурилиш фаолиятини ҳамда мутахассислашган ишчиларни жалб қилиш ҳақида [гаплашдик]”, деб ёзган у.

Суталинов учрашувда «ракета ва бошқа қурол-яроқ ясаш учун Қирғизистондан маиший техникаси, микросхемаларни экспорт қилиш муаммоси» ҳам муҳокама қилинганини қўшимча қилган.

Генерал учрашув охирида «анъанага кўра Украинадаги жабрланган болаларни даволаш учун пул ўтказилганини» таъкидлаган.

Огоҳлантириш беришди

Суталинов Украинанинг элчилигига борган куннинг эртаси, 12-ноябрда МХДҚга чақирилган. У 24-ноябрда гаплашиш учун «конторога» борганини билдирди.

«Тажрибали киши қатор қамоққа лойиқ кийиниб, буюмларим солинган хуржунни қўлга олдим. Аммо керак бўлмади — бу сафар огоҳлантириш бериб, қўйиб юборишди.

Қисқаси, янги моддага, муддатга пул топа бошладим, у ерда, биринчи қисмида, йирик миқдордаги жарима пули ёки беш [йилгача озодликдан ажратиш], иккинчисида эса — агар кимдир бировнинг оёғини синдирсам, ўша асосда етти [йилга] қадар! Мен Украинанинг эркинлиги учун курашни тўхтатмайман, аммо осилмаслиги учун, ҳуқуқ ҳимоячиси қатори эмас, опер угро қатори олиб бораман!» — деб таъкидлади у.

Шунингдек Суталинов «уни миллатчи қилиб кўрсатмасликни» илтимос қилди.

«Амалда мен русий забонман ва байналминалман, қоғозда эмас, қариндошларимнинг деярлик бари Қирғизистондаги турли миллатлардан. Кечаги куни МХДҚнинг вакилларини кираверишдан киргизмай қўйган қўшним эса Россиянинг қуролли кучларининг фахрийси ва Россия фуқароси. 37 йили ичида у билан яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам кўрдик. Эшигида георгий лентаси илиниб туради, унга аҳамият ҳам бермайман, чунки унинг ҳам фикрини ҳурмат қиламан», — деди у.

Генерал постида махсус хизмат берган огоҳлантиришнинг суратини илова қилди. Ҳужжатда Суталиновга нима бўйича огоҳлантириш бергани тушунарсиз. Махсус хизмат эса бу бўйича изоҳ бергани йўқ.

«Клооп» изоҳ сўраб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилди. Лекин улар «Изоҳ йўқ» деб жавоб беришди.

Мурат Суталинов дегани ким?

Мурат Суталинов — Курманбек Бакиев президент бўлиб турганда МХДҚнинг бошчиси бўлган. 2010-йилнинг 7-апрелида майдонга чиққан намойишчиларга ўқ отишда айбланган.

2011-йилнинг декабрь ойида мулкини конфискациялаш билан 20 йилга судланган. 2019-йилнинг майида Бишкек шаҳар суди буйрак сараторининг тўртинчи стадиаси сабабли уни муддатидан аввал бўшатган.

Суталинов ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини фаол юргизиб, ижтимоий-сиёсий мавзуларда пост ёзиб, жамоатчиликни Садир Жапаровнинг «атрофида бирлашишга» ундаб келади.

Чуй вилоят ИИБнинг собиқ етакчиси Самат Курманкулов Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини штурмга олишда бошидан жароҳат олиб, комага тушган. Ҳозирда Курманкулов соғлиғи сабабли нафақага чиққан. Мустақил ҳаракат қила олмайди. Ижтимоий тармоқларда Курманкуловнинг даволаниши учун маблағ тўплана бошланган.