HRW Қирғизистон расмийларининг Темировни депортация қилиш қарорини танқид қилди

187

Халқаро Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти қирғиз ҳукумати Қирғизистондан Москвага депортация қилинган суриштирувчи журналист Болот Темировнинг республикага қайтиб, фаолиятини давом эттиришига рухсат бериши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, ташкилот журналистнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши бўйича шикоят қилиш имконияти бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, ташкилот журналист фаолиятида тегишли қонуний тартиб-қоидалар, жумладан, Қирғизистон паспортини олиш билан боғлиқ жиддий хавфлар бор, деб ҳисоблайди.

«Журналист суриштируви — ОАВнинг эркинлигининг муҳим элементи бўлиб ҳисобланади. Қирғизистон ҳукумати депортация ҳақидаги қарорни бекор қилиб, Темировга Қирғизистонга қайтишга ҳамда журналистик фаолиятини давом эттиришига рухсат бериши керак», — деди HRW’нинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Сийнат Султаналиева.

Шунингдек, HRW Темировнинг адвокатлари журналистни мамлакатдан депортация қилишда процессуал қоидабузарликларга йўл қўйилаётганидан хавотирда эканини таъкидлади.

«Улар оиласини кўришга ёки шахсий нарсаларини олиб кетишга рухсат беришмади, шу билан бирга, қандай йўл ҳужжатларидан фойдаланилгани аниқ эмас, бунга Россия паспорти оиладасида қолгани сабаб бўлган. Бу ишни кўплаган қирғиз ОАВси ёқилғи мойини экспортлаш бўйича жамоаси тайёрлаган суриштируви учун қасд олиш деб баҳолашди», — деб таъкидлашди ташкилотдан.

Ташкилот аъзоларининг фикрича, Қирғизистонда матбуот эркинлиги сўнгги пайтларда яна босим остида қолган, чунки расмийлар оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш ва цензура қилиш ҳаракатларини кучайтирган.

«Қирғизистон ҳукумати журналистларни касбий фаолияти учун жазолашни бас қилиши ва мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилиши керак. «Болот Темиров ҳеч қандай тўсиқларсиз журналистик суриштирувларни давом эттириш имкониятига эга бўлиши керак», — деди Султаналиева.

Темировнинг депортация қилиниши

23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «хужжаиларни сохталаштириш иши» бўйича аппеляция аризасини кўриб чиққан.

Суд мажлисида давлат айбловчиси судга Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини бериб, суд Темировни мамлакатдан чиқариш бўйича янги ҳукм қабул қилган. Ҳуқуқ тартибот органининг ходилари Темировни суд залидан куч қўлланиб олиб чиқиб кетишган.

Аввалроқ Бишкекнинг Свердловск туман суди Темировни гиёҳванд моддаларни сақлаш ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айби бўйича оқлаган, бироқ уни ҳарбий гувоҳномани қалбакилаштириш ва шунинг ортидан «ноқонуний» паспорт олганликда айбдор деб топган. Аммо даъво муддати ўтгани учун Темировга нисбатан жазо тайинланмаган.

Темировнинг ўзи сўнгги сўзида ишни «ҳокимият буюртмаси» деб атаган. Шаҳар суди йиғилишида Темировнинг ҳимоячиси жиноят таркиби йўқлиги сабабли журналистни тўлиқ оқлашни талаб қилган.

Суд қарор чиқаргач, журналист суд биносидан мажбуран олиб чиқилиб, номаълум томонга олиб кетилган.

Уч соатдан кўпроқ вақт давомида унинг қаердалиги номаълум бўлган – Темировни на вақтинчалик ҳибсхонадан, на Бишкекдаги махсус ҳибсхоналардан топиб бўлмаган. Темировнинг адвокати Баатир Ботобеков журналистларга изоҳ бериб, у ўз ҳимояси остидаги шахснинг ғойиб бўлишини «зўрлаб йўқолиш» деб ҳисоблайди.

Кечга яқин Ботобеков Темировни қидириб «Манас» халқаро аэропортига келган. Адвокатга аэропортдаги милиция пунктидан журналист у ерда йўқлигини айтишган.

Бироқ соат 20:00 га яқин фуқаро кийимидаги бир неча шахслар, эҳтимол, ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари милиция пунктига кириб, Темировни у ердан олиб чиқиб кетишган ва шошиб, лифт орқали уни кутиш зали томонга олиб кетишган.

Кейинчалик суриштирувчи журналистнинг адвокати Темиров Қирғизистондан Москвага депортация қилинганини билдирди.