Баткен: АҚШдан чегара жанжалида жабрланганларга ёрдам келди

209
Сурат: Элчилик

АҚШ чегарадаги қуролли жанжалда жабрланган баткенликлар учун махсус ёрдам юборди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг элчилигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, ёрдам қатори кроватлар, матрацлар, чойшаблар ва қишки кийимлар келган. ФҲВдан бу кунлик турмуш учун керакли буюмлар эканини таъкидлашиб, ёрдам яқин орада турғунларга тарқатилишини қўшимча қилишди.

«Бу қўллов АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) тарафидан берилган 8 миллион сомга (100 000 доллар) ҳамда гигиена комплектларига қўшимча бўлиб ҳисобланади, улар Қирғизистон Республикасидаги халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар томонидан тарқатилади. Моддий ёрдам ва комплектлар Баткен вилоятидаги минглаган одамларнинг, жумладан болаларнинг эҳтиёжларини қаноатлантиришга ёрдам берди», — деб билдиришди элчиликдан.

Қуролли можаро

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма 14-cентябрда бошланган. 16 cентябрда эса вазият ёмонлашган. Қирғизистон ҳукумати Тожикистон томонини «босқинчилик ва ҳарбий ҳужум»да айблади. Тожикистон томони эса «эскалация»да Қирғизистонни айблаган.

Тўқнашувда 63 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган – улардан 48 нафари ҳарбий хизматчилар, 15 нафари маҳаллий аҳоли бўлган. 206 киши эса турли тан жароҳатлари олди - улардан 145 нафари ҳарбийлар, 60 нафари тинч аҳоли вакиллари.

Қуролли тўқнашувлар давомида 140 мингга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Можаро натижасида жами 661 та уй зарар кўрган.

Қирғизистонга етказилган моддий зарар миқдори 3 миллиард 130 миллион сомга баҳоланган.

Президент Боткендаги уйларни совуқ тушишидан олдин тугатишни буюрган. Айни пайтда аҳолининг бир қисми уйларига қайтмаган, бошқалари эса чодир ва контейнерларда яшамоқда.

Муаллиф: Жарқинайим Полотбек қизи