Бир иқтибос билан: Байсалов Темировнинг мамлакатдан чиқарилгани бўйича «ёлғон кўз ёш тўкмасликка» чақирди

254

Вазирлар маҳкамасининг ўринбосари Эдил Байсалов суриштирувчи журналист Болот Темировнинг мамлакатдан депортацияланиши бўйича 24.kg’га изоҳ берди.

Унинг айтишича, «депортация — журналистга нисбатан қўлланилган энг енгил жазо». У Темировдан зарарни тўлаб беришни ҳам талаб қилишлари мумкин эди деб ҳисоблайди.

«”Тимсоҳ кўз ёшлари” тўкишга ҳожат йўқ. “Бешинчи канал”даги, КТРдаги сўз эркинлиги, нодавлат ташкилотлар ҳақида айтиб, уларни чет эллик агент деб айблаган ишини мен яхши биламан. Сўз эркинлиги нима Темиров билангина тугаб қоларканми? Суриштирувларини кўринглар, мен улардан мамлакат ўзгариб ёки яшай олмай қоладигандек бир нарсани кўрганинг эсимда йўқ. Сўз эркинлиги Болот Темировга қадар ҳам бўлган, бўлаверади», — деб билдирди ал.

Байсалов суд қарорига ҳам изоҳ бера олмаслигини, чунки у ҳукуматнинг бошқа бутоғи ҳисобланишини таъкидалди.

23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировни мамлакатдан чиқариш қарорини қабул қилган. Темировни суд залидан куч билан чиқариб, машинага солиб номаълум тарафга олиб кетишган. Адвокатлар уч соатдан ортиқ Темировни қидириб, иложсиз Бишкекдаги барча қамоқхоналарни айланиб чиқишган.

Кечка яқин адвокатларнинг бир қисми «Манас» аэропортига бориб, Темиров ўша ердан топилган. У бир соатдан ортиқ милиция бўлимида ушлаб турилган, аммо унгача ҳуқуқ тартибот органлари журналист у ерда йўқлигини айтиб ишонтиришган эди.

Темировду у ердан фуқаролик кийимидаги олти киши чиқариб, божхона назоратига олиб кетишган. У ердан Темировни Москвага депортация қилишган.