Сурабалдиева: МХДҚ Кампирободнинг берилишига қарши овоз берган депутатлар бизнесига босим ўтказмоқда

284

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга ўтказишга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказишлар бошланган  – депутатларни қўрқитиб, уларнинг яқинлари давлат хизматидан четлатилган. Бу ҳақда 24 ноябрь куни Жогорку Кенеш йиғилишида депутат Элвира Сурабалдиева маълум қилди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Бишкекдаги унинг оиласига тегишли бўлган «Кудайберген» автомобиль бозоридан давлатга кам солиқ тўлаганини айтиб жавоб қайтарган.

Сурабалдиева парламент спикери Нурланбек Шакиевга Кампирободни штказишга қарши чиққан депутатларни хавфсизлик кучлари босимидан ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди.

«Сизни сайлаганимизда депутатларнинг овози, отаси бўламан, ҳимоя қиламан, деган эдингиз. Кампирободнинг ўтказилишига қарши овоз берган барча депутатларни қўрқитишмоқда. Агар бизни ҳимоя қила олмасангиз, нега биз сизни танладик? [...] Тушунаман. Бу ерда кўпчилик қўрқиб турибди, лекин бу даражада эмас-да. Нега биз сизни спикер қилиб танладик?  Бу нима?», – деб Сурабалдиева аччиланиб,  сув омборининг ўтказилишига қарши овоз берган депутатларнинг яқинлари давлат хизматларидан бўшатилганини қўшимча қилди.

Сурабалдиеванинг айтишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари унинг яқинларининг бизнесига ҳам босим ўтказган.

"Кеча менинг туғилган куним бор эди. Қамчибек Қидиршаевичга раҳмат (Қамчибек Ташиев – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси – муҳаррир эслатмаси) МХХ ходимини қариндошимга нисбатан жиноий иш қўзғатиши ҳақида гапириб, совға қилганингизни ва бу қўрқитишни ҳеч қачон унутмайман. 2020 йилги воқеалардан икки йил ўтиб, менга таҳдид қилишини ўйламагандим. Кеча мен бошқа депутатлар билан гаплашдим, барча қариндошлар ўз лавозимларидан озод қилина бошладилар. Менинг давлат лавозимларида ишлайдиган яқин қариндошларим йўқ, лекин узоқ қариндошлар ишдан бўшатила бошланди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг бундай ишлар билан шуғулланиши, бизнесни тортиб олиш билан таҳдид қилиш ва ҳоказолар уят. Бакиев даврида ҳам бундай бўлмаган”, - деган депутат.

Унинг сўзларига кўра, ёзда уни икки ой давомида "қўрқитишган ва текширишган", митингга тайёргарлик кўришда гумон қилиниб, тегишли аудио ёзуви борлигини маълум қилган.

«Қамчибек Қидиршаевични укасининг “Элвира, сен Кампирободга қарши овоз бердинг, энди ўзингдан кўр” деган гапини қандай тушунай? Бу ерда ҳозир менинг қандай алоқам бор деб айтиши [мумкун]. У ҳолда мени қариндошларимнинг қандай алоқаси бор? [...] Ҳурматли спикер, бизнинг мамлакатда қанча президент бор? Бир президент, тўғрими? Менга эса бизда 2 президент бордек туюлмоқда. Ҳатто номи аталмаган президент истаганини қилиб, истаганини қўрқитмоқда», — деди у.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари қариндошларимнинг корхоналарига келиб, мени қўрқитишади. «Уни (Сурабалдиевни) пульсиз қолдирамиз, кўчада қолади», дейишади. Сиз ҳатто демократия қиёфасини ҳам яратмайсизми? […] Бу ерда Қамчибек Ташиевнинг укаси ўтирибди. У «Кемпирободга қарши гапирдинг, ўзингни айбла» дейди – бу сўзларни қандай тушуниш мумкин?», деб жаҳли чиқди депутат.

У Ташиевга юзланди.

«Кучингиз фақат менга етадими? Сизнинг ҳам хотинингиз ва қизларингиз бор. Отамни 17 йил аввал Бакиевлар [Қурманбек Бакиев – қочқин президент] кундузи отиб ташлашган. Тарих 17 йилдан кейин такрорланяптими. Бунга ҳеч қандай алоқам йўқ  деб, ёлғон гапирманг. Нега икки ой олдин солиқ хизмати текширувга келди? Энди эса, бир ой ўтгач, нега сиз қасос олмоқчи бўлгандек майдалашяпсиз? Бу ердаги депутатлар энди хатто гапира олмайдилар ҳам. […] Энди ҳеч ким сиз билан баҳслашолмайди. Мени сиздан жуда ҳафсалам пир бўлди. Мен бутунлай бошқача фикрда эдим», деди у.

Бунга жавобан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев «Биз ҳеч ким билан ноқонуний алоқада эмасмиз ва бунга ҳаққимиз ҳам йўқ», деди. Унинг сўзларига кўра, «Элвира Сурабалдиева ва унинг оиласига тегишли бўлган «Кудайберген» бозори солиқ тўламайди».

«Бозорда 3000 дан ортиқ контейнер мавжуд. Улар бу контейнерлардан 2-3 минг сомдан йиғилди  деб ҳисобот берадилар. Бироқ, аслида камида 7-15 минг сом йиғилади. Барча солиқларни ҳисоблаб чиқсак, буни МХДҚ ҳисобламайди, биз бундай буйруқ бермаймиз. Солиқ идорамиз ҳисоблаб чиқади ва унинг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда бозор 70 миллион сомга яқин солиқ тўламаяпти. Бунинг учун далолатнома тузилди. Бунинг учун улар тўлашлари керак. Бу халқ ва давлатнинг пули», - дейди у.

Ташиев Сурабалдиевага солиқ идораси билан муҳокама қилиб олишни тавсия қилди. .

«Менга шикоят қилишингизга ҳеч қандай асос йўқ. Мен сизни хатто кўрганим йўқ, гаплашмадим, саломлашмадим, сиз билан боғланмадим. Сизни депутат сифатида ҳурмат қиламиз. [...] Биз [қариндошларингиздан] ҳеч кимни қамоққа ташламадик, ҳеч нарса қилмадик. Ўз-ўзидан гапириш нотўғри. Солиқларингизни тўланг. Агар солиқ тўламасангиз, қонун доирасида чора кўрамиз», деб жавоб берди у депутатга.

Сурабалдиеванинг таъкидлашича, бозор текширувлари ўтганига бор-йўғи бир ой ўтган ва улар солиқ тўлаб келишмоқда.