Президент Садир Жапаров биринчи Халқ қурултойида Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққанлар ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари улар ўз манфаатларини кўзлаб, мамлакатда беқарор вазият яратишга ҳаракат қилганини айтди.
«Бу муаммонинг ҳал қилиниша қарши бўлиб, Кампирободни ниқоб қилиб, маълумотларни, фактларни, ҳақиқатни бузиб кўрсатиб, халқнинг ҳис-туйғуларига ўйнаш орқали ҳусусий манффатларини амалга оширишни кўзлаб, мамлакатда беқарор вазиятни пайдо қилиб, жамоатчиликни беқарор қилиш ниятлари амалга ошмади», — деди Жапаров.
У Кампиробод масаласида аҳолининг турли гуруҳлари ўртасида кўплаб тушунтириш ишлари олиб борилганини такрорлади.
«Биз маҳаллий аҳолига, республика миқёсидаги таниқли арбобларга ва чегара масалалари ҳал этилишининг тўғрилигига шубҳа қилаётган юртдошларимизга барча саъй-ҳаракатларимиз фақат давлат манфаатлари, халқ манфаатлари йўлида эканини батафсил маълум қилдик. Фуқароларимиз орасида чегара масалалари бизнинг фойдамизга ҳал бўлаётганини тушунадиган кўплаб саводли ва билимли инсонларни кўрганимдан хурсандман!» - деди Жапаров.
Аввалроқ депутат Элвира Сурабалдиева Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Кампирободни ўтказишга қарши овоз берган депутатларга босим ўтказаётгани ҳақида билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, халқ депутатларини қўрқитиб, уларнинг қариндошлариги давлат хизматидан четлатишган.
У парламент спикерига Кампирободни ўтказишга қарши чиққан депутатларни хавфсизлик кучлари босимидан ҳимоя қилишни талаби билан мурожаат қилган.
Жогорку Кенешнинг 17-ноябрда бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудни ратификация қилиш ва Кампирободни биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини бирданига уч ўқишда қўллаб овоз беришган.
Ҳужжатлар сув омбори остидаги 4485 гектар ерни Ўзбекистонга беришни кўзда тутади ва бунинг эвазига Қирғизистон бир неча ҳудудлардан 19 минг гектардан ортиқ ер олади. Шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон Кампирободни бошқариш бўйича қўшма комиссия тузиш ниятида.
Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилганларнинг ҳибсга олиниши
23-октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилиб, уни ҳимоя қилиш қўмитасини тузган сиёсатчилар ва фаоллар тинтув қилиниб, ҳибсга олинган эди. Ўша куни 22 киши ҳибсга олинган, кейинроқ уларнинг сони 27 нафарга етган.
Ички ишлар вазирлиги сиёсатчилар ва фаолларнинг «оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрганликда» гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди. 25-октябрга ўтар кечаси Бишкекнинг Биринчи май туман суди деярли барча қўлга олинганларни икки ойга ҳибсга олиб, кейинроқ шаҳар суди биринчи инстанция қарорини ўз кучида қолдирган.
Бу иш бўйича гумонланувчи сифатида кўрилаётган икки киши уй қамоғига чиқарилган: фаол Талант Эшалиев ва Нурлан Асанбеков соғлиғи сабабли озодликка чиқарилган. Эътиборлиси, Асанбеков фаол ёки сиёсатчи эмас, мухолифатчи Равшан Жээнбековнинг уйида таъмирлаш ишларини олиб борган қурувчи бўлган. У сиёсатга ва Кампирободни мудофаа қўмитасига алоқаси йўқлигини айтган.
1 ноябрь куни Асанбеков тергов изоляторида очлик эълон қилган ва натижада унинг соғлиғи ёмонлашган. Натижада 11 ноябрь куни Бишкек шаҳар суди Асанбековни уй қамоғига озод қилди.