МХДҚ олтин қазувчи компаниядан 20 млн сом ундириб, жиноят ишини қўзғади

219

МХДҚ Жалолобод вилоятининг Тўғузтўрў туманида олтин қазувчи компания экологик зарар учун бюджетга тўкилувчи тарифни енгиллатилган ставка бўйича тўлаб юргани аниқланди. Бу бўйича компаниянинг ходимларидан ташқари, Табиий ресурслар вазирлигининг вилоят бошқармасининг масъул ходимлариига нисбатан ҳам жиноят иши қўзғалди. Давлатнинг даромадига 20 млн сом ундирилди.

МХДҚ Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлигининг ҳудудий бошқармасининг ходимларига ҳамда олтин қазувчи компаниянинг вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғади. Бу ҳақда давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.

Иш «Ваколатини суиистемъол қилиш» моддаси бўйича қўзғалди.

Махсус хизмат Тўғузтўру туманида олтин қазиш билан шуғулланган тоғ-кон ишхонаси рухсат ҳужжатлари ва тегишли экологик паспортнинг йўқлигига қарамай экологик зарар учун тарифни енгиллатилган ставка бўйича тўлаб юрганини аниқлашган. Шу сабаб давлат ўта йирик миқдорда зарар етказилган.

МХДҚнинг ходимлари 18-ноябрда тинтув вақтида белгиланган тарифда қарама-қаршиликларни аниқлашган. Тергов вақтида аниқланган 20 миллион сом миқдоридаги зарарнинг бир қисми мамлакатга қайтарилган.

Тергов амаллари давом этмоқда.