Олигархларнинг пулига алданиб қолган бир ҳовуч одамлар ўзларини мухолифат деб аташади ва демократия ниқоби остида мамлакатни парчалашга тайёр деб вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров биринчи Халқ қурултойида ҳокимиятни танқид қилганларга таъриф берди.
У чегарадаги масалаларни чегарадаги паст-баландларни айланиб кўрмаган «тажовузкор аёллар ва жанжалкаш эркаклар ҳал қилмайди», мутахассисларгина ҳал қилади, чунки аниқланмаган чегарада «ўт олиб кетувчи низоли вазият тез содир бўлиб кетади» деб ҳисоблайди.
«Ақлга сиғувчи асосда фикр билдирганларга биз ҳеч қачон таъқиқ қўймаймиз. Чегара масаласида бир сафар ютқазсак, бир сафар ютганмиз. Айни вақтда ютдик ёки ютқаздик деб ҳам бўлмайди. Икки халқнинг манфаатларигина бўлади [...]», — деди у.
Жапаров бир-икки одам «чет давлатдан пул олиб Қирғизистонни парчалагиси келади» деб таъкидлади.
«[…] Чет элликларнинг, олигархларнинг анча-мунча пулига учиб, демократия деган сўз ортига яшириниб, ўзини мухолифатмиз деган бир-икки одам давлатни вайрон қилишга тайёр. Эски бинонинг ўрнига янгисини қурамизми, дарвозамиз 10 метр нари ёки бери жиладими уларга барибир. Эплаб тўс-тўполон чиқариш […] Ёки улани оддий халқнинг тақдири қизиқтирганини кўрдикми? Йўқ. Халқни бузгани энди етар деб ўйлаймиз!» — деди у.