Мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилган суриштирувчи журналист Болот Темиров Россияга боргандан кейин илк бор интервью берди. У билан «Азаттык» радиосининг журналистлари суҳбатлашди.
Темиров қандай қилиб мамлакатдан чиқариб юборилгани, Россиядаги хавфсизлиги ва келажакдаги режалари ҳақида айтиб берди.
Мамлакатдан чиқариб юборилиши ҳақида
Олти-етти бола жиноятчилардек аэропортга олиб кетишди. Улар дастлаб Россия элчихонаси билан гаплашиб, [ҳужжатлар йўқлиги муносабати билан] «ватанга қайтариш» бўйича маълумотнома тайёрлашга ҳаракат қилишди.
Бироқ, уддасидан чиқдими, йўқми, ҳужжатларимсиз «Манас» аэропортидаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтказишди. 2-3 йилдан бери мени чегарадан 5-10 дақиқа текширишар эди, бу сафар бир сония ҳам ушлаб туришмади. Югургилаб ўтказишиб, самолётга ўтқазишди. Россияга ИИВнинг Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 10-бўлимининг икки нафар вакили ҳамроҳлик қилди.
Россиянинг чегарасидан қандай ўтказишди?
Ходимлар Россиянинг Чегара хизмати билан гаплашишди. Улар «ҳеч бўлмаса суд ҳукмини беринг», деб сўрашганида, у ҳам йўқ бўлиб қолди. Охири судни ҳукмининг кўрчирмасини жўнатишди шекилли. Ўша орқали ўтказишди. [Ёнимда] Россиядан олган паспортим йўқ эди. Чегара хизмати умумий маълумотлар базасидан текширишди, ҳужжатларимни топиган бўлса керак. Кейин бир-иккита савол бериб, ўтказиб юборишди.
Россияда қариндошларим кутиб олишди. Ходимлар мени чегарадан ўтгунча ёнимда бўлишди, кейин эса ўз ишлари билан кетиб қолишди.
Бир неча соатга бедарак бўлгани ҳақида
Биринчи «телефонинг ёнингдами» деб машинанинг ичини тинтишди. «Телефоним ёнимда эмас» дегандан кейин, йўлда кетаётганда бировларга қўнғироқ қилиб, айтишди. Биринчи «конторага» борамиз деб, кейин аэропорт томонга бурилишди. Ўзлари «телефон орқали топиб олардинглар» деб тушунтириб беришди. Журналистлар орқасидан қувади деб қўрқишди шекилли.
Суднинг қарори ва режадаги ишлари ҳақида
Бу воқеани [ҳукуматнинг] ўчакишгани деб баҳолаяпман. Мен «суд тизими мардлик қилиб, тарихий қарорларни чиқаради» деб ўйласам, судлар Садир Жапаров, Қамчибек Ташиевнинг шунчаки «кучуги» экан-да.
Ишлаймиз, жавоб берамиз, давом эттирамиз, аппеляция шикоятини берамиз. Қонун турида буларни жавобга тортишга ҳаракат қиламиз. Олий суддан илтимос қиламиз, халқаро судга берамиз, Дунё бўйича буларнинг юзини фош қиламиз.
Россияда қанчалик хавфсиз эканини бир оз дам олиб, Россия қонунларини, ҳозирги вазиятни кўриб чиқиш керак. Ҳозирча [қанчалик хавфсиз эканини] айта олмайман. Менимча, Россия қирғиз ҳукуматига бош эгмаса керак. Бу ерда 7 йилдан бери бўлмадим, икки томонни кўриб хавфсизлик бўйича баҳо бераман.
Темировнинг мамлакатдан чиқарилиши
23-ноябрда Бишкек шаҳар суди суриштирувчи журналист Болот Темировнинг «ҳужжатларни сохталаштириш иши» бўйича аппеляция шикоятини кўриб чиққан.
Йиғинда давлат айбловчиси судга Темировни мамлакатдан чиқариб юбориш таклифини бериб, суд Темировни мамлакатдан чиқариш бйўича янги ҳукм қабул қилган. Ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари Темировни суд залидан куч қўлланиб олиб чиқиб кетишган.
Уни қаерга олиб боришлари адвокатга ҳам, ОАВ ўлкаларига ҳам айтилмаган — бир неча соат давомида Темировнинг қаерда экани номаълум бўлиб турди. Кейинчалик суриштирувчи Қирғизистондан Россияга депортациялангани маълум бўлган.
Қирғизистондаги медиа жамоатчилик суриштирувчи журналистнинг мамлакатдан чиқарилишини «ошкора сургун» деб баҳолади. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси эса мамлакатдан чиқишга мажбурлаган ҳукуматнинг ҳаракатини танқид қилиб, Темировга ва мустақил ахборот воситаларига бўлган «босимни тезлик билан тўхтатишни» талаб қилди.