Нотижорат ташкилотларни қотилларга тенглаштиради. Фуқаролик жамияти Нарматованинг қонунига қарши

276

Қирғизистондаги фуқаролик жамияти вакиллари депутат Надира Нарматованинг Жиноят кодекси ва «Нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги қонунларга киргизишни таклиф қилган ўзгартиришлар камситувчи ҳарактерга эга эканлигини таъкидлаб, қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, қонун лойиҳаси демократия тамойилларига зид ва нотижорат ташкилотлар фаолиятини сезиларли даражада чеклайди.

21 ноябрда нотижорат ташкилотларини ёқтирмайдиган депутат Надира Нарматова уларнинг фаолиятини кескин чеклашни таклиф қилди.Ўзгартиришлар қабул қилинса, нотижорат ташкилотларни Россиядагидек «хорижий агент» мақоми, текширувлар, ҳисоботлар ва жиноий жавобгарлик кутади.

«Хорижий вакиллик» тушунчаси ҳақида

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, Нарматова киритган тузатишларга кўра, «хорижий вакил сифатида фаолият юритувчи нотижорат ташкилотлар» рўйхатига «сиёсий фаолият» билан шуғулланувчи барча ташкилотлар киритилган. Шу билан бирга, тузатишлар муаллифлари «сиёсий фаолият»ни «давлат сиёсати» тушунчаси билан алмаштириб қўйган. Натижада улар фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқини чекламоқчи, дейилади мурожаатда.

Уларнинг айтишича, нотижорат ташкилотлар сиёсий фаолият билан шуғулланмайди, чунки улар давлатни бошқаришга интилмайди. Шунингдек, улар нодавлат нотижорат ташкилотлари давлат сиёсатини янада самаралироқ қилишга ҳаракат қилиб, буни қонун рухсат берган шаклда амалга оширишларини айтишади.

«[Ўзгартиришлар киритиш] ташаббускорларининг фикрича, агар уларни депутат, президент этиб сайласа, у ҳолда барча фуқаролар қарор қабул қилишда иштирок эта олмайди, дам олиб,  бошқарувдан қониқиш ҳосил қилишлари керак деб ҳисоблашади. Фуқароларнинг давлат сиёсатини ишлаб чиқишга ва амалга оширишга иштироки давлат билан фуқаролик жамиятининг ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг умумэътироф этилган ҳамда эътироф этилган шакли бўлиб ҳисобланади», —деб ҳисоблайди нотижорат ташкилотлар.

Мурожаатнинг муаллифлари Қирғизистоннинг нотижорат ташкилотларини «хорижий вакиллик» деб ҳисоблаш мумкин эмас, чунки улар давлат «манфаати учун» ишлайди деб таъкидлашади. Улар Нарматованинг нотижорат ташкилотларни текшириш, ҳисобот беришни киргизиш қонун лойиҳаси «ортиқча бюрократияни, тўсиқ ва чекловларни келтириб чиқаради» деб аташади.

«Бизнинг фикримизча, жамият ва давлат органлари Қирғизистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётган нотижорат ташкилотлари фаолиятининг аҳамияти ва кўламини тўлиқ англаб етмаган. Улар давлат ва бозор институтлари етарли даражада бажара олмайдиган вазифаларни бажаради ҳамда шу билан жамиятдаги ижтимоий кескинликни пасайтиради», - дея қайд этади нотижорат ташкилотлар вакиллари.

Нодавлат ташкилотларга аъзоликни қотиллик билан тенглаштирмоқчи

Нарматова Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларнинг ёрдамида ҳукумат фуқаролик жамияти вакилларини жаримага тортиб ёки 10 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этиши мумкин деб эслатишди мурожаатнинг муаллифлари. Қирғизистонда қотиллар ҳам худди шундай муддатга жазоланади деб таъкидлайди улар.

«Қонун лойиҳасининг ташаббускорлари юқорида кўочатилган ҳаракатларни оғирлик даражасига кўра қотилликка тенглаштирмоқда (ҚР Жиноят кодексининг 122-моддаси, санкция: 8 йилдан 12 йилгача), у ерда зўрлаш учун 5 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш кўрсатилган,  ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, жиддий зарар етказганлик учун эса 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади», — деб ёзилади мурожаатда.

Қонун лойиҳаси чет элдан келган ёрдамлар «мамлакатнинг тинчлигини бузади» деган ғояга йўналтирилган деб таъкидлашди нотижорат ташкилотлар. Шунга қарамай, Қирғизистонда энг кўп грант олган давлат идоралари ва тижорий сектор эканини ёдга солишади улар.

«Қирғизистоннинг миллий хавфсизлигига биргина тижорий бўлмаган ташкилотлари хавф туғдиради дейишнинг ўзи адолатсиз», — деб ҳисоблашади нотижорий ташкилотлар.

Параментнинг депутати Надира Нарматова тарафидан жамоатчилик муҳокамасига чиққан НТТ ҳақидаги қонунга ва Жиноят ва жазо кодексига киргизилган ўзгартиришлар биргина Қирғизистон қонунларига қарши келиш билан чекланмайди, деб хулоса қилишди ҳуқуқ ҳимоячилари. УЛар инсонларнинг бирикиш эркинлигига бўлган ҳуқуқларини қабул қилган асосий демократия тамойилларига ҳамда шунингдек Қирғизистон ўзига олган халқаро мажбуриятларга қарама-қарши келади.

Мурожаатга «Болаларни ҳимоя қилиш маркази», «Смарт Фуқаро Ассоциацияси», «Қилим шами» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти, «Халқаро толерантлилик учун» фонди, «Марказий Осиёнинг Коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришни тадқиқ қилиш институти», ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова ҳамда Динара Ошурахунова, «Биринчи болалар хосписи», «Сезим» кризист маркази, «Тоза Сайлов» ассоциацияси, «Репродуктив соғлиқ учун альянсы» ҳамда бошқалар қўл қўйишган. Имзо тўплаш иши давом этмоқда.

Нарматованинг тузатишлари

Эслатиб ўтсак, парламент депутати Надира Нарматова нотижорат ташкилотларга «хорижий вакиллик» (Россиянинг «хорижий агенти»га ўхшаш) мақомини бериш, уларни махсус реестрга киритиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юклашни, ўз молиявий фаолияти, ходимларининг таркиби ва фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот тақдим этишга мажбурлашни таклиф қилмоқда; нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини режали ва кутилмаган текширишлар ўтказиш, уларга ҳар қандай шахс ёки ташкилотга ёрдам кўрсатишни тақиқлаш.

Нарматова «фуқароларга зарар етказувчи» ва «фуқаролик бурчини бажаришдан бош тортишга ундайдиган» нотижорат ташкилот таъсисчиларига 200 минг сом жарима солиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум этишни истамоқда. Ушбу тузатишларга ўхшаш бўлган Россия Жиноят кодексида муддат қисқароқ - икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.