Президентнинг маслаҳатчиси Бекбосун Борубашовнинг агар депутатлар Халқ қурултойининг «сифатли» қонун лойиҳаларини рад этсалар, қайта сайланишда қийинчиликларга дуч келишлари мумкинлигини айтди. Шу билан бирга, янги маслаҳат органининг ташаббуслари президентни ҳеч нарсага мажбурламайди.
25-ноябрда Бишкекда бўлиб ўтадиган биринчи навбатдаги Халқ қурултойига оз фурсат қолди. Бекбосун Борубашов «Клооп»га Қурултой маҳаллий ҳамжамият вакиллари сифатида иш олиб бориши ва айрим ташаббуслар билан чиқишини эслатди.
Бироқ, улар ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият учун мажбурий бщлмайди. «Агар [Қурултойда илгари сурилган] қонун лойиҳаси сифатли бўлса, парламент қонун лойиҳасини қабул қилиши керак. Агар у сифатсиз бўлса, [парламент уни рад қилиши мумкин]”, деди у. Президент маслаҳатчиси Қурултой томонидан киритилган қонун лойиҳалари сифатини ким баҳолашига аниқлик киритмади.
Бироқ, агар парламент ҳудудлардан келган делегатлар қурултойда кўтарган ғояларни ҳеч бир сабабсиз рад қилса, у ҳолда улар кейинги сайловда парламентга ўтмай қолиши мумкин деб Борубашев аввалроқ 24.kg’га берган интервьюсида билдирган.
«Жогорку Кенешга сайлов ўтаётган вақтда депутатликка номзодлар ҳудудларда иш олиб боради. Ўша вақтда Қурултой делегатлари [депутатлар тўғрисида] ўз фикрларини билдирадилар», — деди Борубашов «Клооп»га Қурултайда таклиф қилинган қонунларни рад этиш оқибатларини тушунтирди.
Аввалроқ айрим фаоллар 25-ноябрда Бишкекда ўтувчи Халқ қурултойига делегатларнинг рўйхати қўпол қоидабузарликлар ва маъмурий ресурслардан фойдаланган ҳолда тузилганига эътироз билдирган эди.
«Қоракўл шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Эрмек Майриков ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, депутатлар ва давлат органлари ходимларини оддий халқни киритмаган ҳолда қурултой ташкилий комиссиясига киритди. Халқ қурултойига делегатлар сайловини ташкил этишда шаҳар аҳолиси иштирок этмади. Маҳаллий фаолларнинг таклифлари эшитилмади. Ёшлар четда қолмоқда. Қолаверса, қурултой раиси сайлангач, штаб раҳбари сайлов жараёнига аралашмаслиги керак. Лекин у ўша ерда ўтириб, одамларнинг овозини босди ва кимга нима дейишни айтди», деди қоракўллик фаол Айжан Қидирбаева 24.kg нашрига.
Халқ Қурултойи Конституцияда жамоатчилик-вакиллигини йиғин қатори ёзилган. Унга давлат бўйича мингдан ортиқ делегатлар келади.
Президент тарафдорлари Қурултой ҳукуматнинг ва халқ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, дейди. Бироқ, мутахассислар у ерда халқ овози эшитилишига ишонмайди. Янги орган мавжуд органларнинг функцияларини такрорлайди ва тажриба шуни кўрсатадики, президент ҳокимиятини мустаҳкамлашнинг яна бир воситасига айланиши мумкин.
Бироқ ҳуқуқшунослар қурултойни президен чақиришини ноқонуний деб атаб, конституциявий ноқонуний давлат раҳбари ўз ваколатларини ҳаддан ташқари ошириб юбораётганини таъкидлашган. Аммо президент маъмурияти ҳаммаси қонуний, деб ишонтирмоқда.
Борубашевнинг айтишича, Қурултойнинг делегатлари Бишкекка бориш ва шаҳарда яшаш харажатларини ўзлари тўлайди. Аввалроқ қурултойни уюштириш ва ўтказишга боғлиқ молиявий ва бошқа ташкилий-техник масалалар Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг захира жамғармаси ҳамда Президент жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши айтилганди.