Ўш: Даун синдроми бор болалар олимпиадага таклиф олди, йўл ҳақи учун маблағ керак бўлмоқда

287
Болалар олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда

Ўшдаги «Сантерра-Юг» — Даун синдроми бор болаларнинг ресурс маркази Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтувчи махсус болалар орасидаги олимпиадага таклиф олди. Ҳозирда марказ болаларнинг ва уларга ҳамроҳлик қилган ота-оналарнинг йўл ҳақи учун маблағ тўпламоқда.

Марказнинг етакчиси Жилдиз Туратбекова «Клооп»га билдиришича, махсус болаларнинг орасидаги олимпиада 4-6 декабрда ўтади, болалар 3 декабрда Анталияда бўлиши керак. Ўшдан борган болалар Қирғизистон номидан иштирок этади.

Марказга келган таклиф

Ташкилотчилар болаларни ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминлайди. Марказ эса олимпиадага қатнашувчи беш боланинг ва уларнинг ота-онасини қўшганда жами 10 кишининг Ўш — Бишкек — Анталия — Бишкек — Ўш йўналиши бўйича йўл ҳақини тўлаши керак.

«Чипталарни сотиб олиш учун вақт оз бўлгани сабабли, сизларнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Бу учрашувнинг аҳамияти — меморандумга қўл қўйиб, ногиронлиги бор ва ментал жиҳатдан фарқланувчи болаларнинг бундай тадбирларга иштирокига имкон яратади», — деб билдиришди «Сантерра-Юг»дан.

Ҳозирда йўл ҳақи учун жами бўлиб, тахминан 455 минг 400 сом керак бўлмоқда.

Болаларнинг олимпиадага боришига ҳисса қўшишни истасангиз қуйидаги ҳисоб рақамлари бўйича пул ёрдамини кўрсатишингиз мумкин:

Элсом 0707012112;

Мбанк 0773211408;

О денги 0707012112;

DemirBank 1180000147625419.