Иссиқкўл вилоятида 20 млн долларга спорт мажмуаси қурилади

218

Иссиқкўл вилоятининг Жети-Ўғуз туманига қарашли Тосор қишлоғида 20 млн долларга халқаро спорт мажмуаси қурилади. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасидан билдиришди.

Ҳукуматнинг маълумотида мазкур спорт мажмуасида миллий терма жамоалари спортнинг 30дан ортиқ тури бўйича машқ қила олиши, шунингдек у ерда реабилитациядан ўтиши мумкинлиги айтилади.

Мажмуани «Туризмни ривожлантиришни қўллаш фонди» очиқ акционерлик жамияти қуради, бунинг учун фондга Тосор қишлоғида 72,2 гектар ер участкасини бериш қарори қабул қилинган.

«Эслатиб ўтсак, кўрсатилган ер учасикаси ўнлаган йиллар давомида самарали фойдаланилмай, қаровсиз қолган вазиятда тез орада яхшилашни ва ривожлантиришни талаб қилади», — деб билдиришди ҳукуматдан.

Мажмуанинг дасталбки қиймати 20 млн долларни ташкил қилади — лойиҳа Туризмни ривожлантириш фондининг устав капитали ҳамда унга жалб қилинган финансидан молияланади.

Қурулиш ишларини 2023-йили баҳорида бошлаш режалаштирилмоқда.