Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2022 бошланди. 20-ноябрь куни тунда «Эль-Байт» стадионида чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа 20-ноябрдан 18-декабрга қадар давом этади.
Биринчи ўйинда Қатар ва Эквадорнинг термалари учрашиб, қатарликлар 0:2 ҳисобида енгилди — бу жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида мезбон давлат турнирдан ютилган тарихдаги илк ҳолат. Турнир классик тизим бўйича ўтмоқда: 32 жамоа саккиз гуруҳга бўлинган, плей-оффга гуруҳдаги олдинги икки гуруҳ чиқади, ундан кейин — турнирдан четлаш. Финал 18-декабрда ўтади.
Чемпионат илк бор қишда ўтмоқда — ёзда Қатарда об-ҳаво жуда иссиқ бўлар эди. Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқи Қатар 2010-йили ютиб олган, ўшанда давлат турнид одатдагидек ёзда бўлади деб ишонтирган эди. Аммо кейин ҳаво даражаси 50 даражага етган мамлакатда чемпионатни ёзда ўтказиш мумкин эмаслигини тан олган.
2022-йилнинг Жаҳон чемпионати ўтаётган мавсуми билангина эмас, ўтаётган ери билан ҳам фарқланади. Чемпионат биринчи марта мусулмонлар кўп бўлган араб давлатида ўтмоқда.
Чемпионатга таёргарлик можаролар билан ўтган. Масалан, Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) амалдорлари чемпионатни ўтказиш ерини танлашда коррупцияга аралашганликда гумон қилишган.
Бундан ташқари, мутлақ монархия ҳисобланган Қатар инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши, жумладан, ЛГБТ вакилларининг таъқиб қилиниши учун танқид қилинган. Масалан, ОАВда ЛГБТ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида миллий терма жамоалар сардорларига турнирда камалак ранг бандажларни кийиш тақиқланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари меҳнат муҳожирларининг турнир учун иншоотлар қураётганига нисбатан кўплаб қонунбузарликлар - қўшимча иш вақти, ойлик иш ҳақининг кечикиши, хавфсиз меҳнат шароитларининг йўқлиги ва бошқалар ҳақида хабар берган. Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти мамлакатда жаҳон чемпионати учун иншоотлар қурилиши пайтида 15 минг киши ҳалок бўлганини айтади. Бироқ ташкилот бу рақамга Қатарда вафот этган хорижлик фуқароларнинг умумий сонини ҳам қўшмоқда. Қатар расмийларининг айтишича, стадионлар қурилиши вақтида бор-йўғи уч киши ҳалок бўлган, яна 34 киши меҳнат лагерида ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, улар иссиқ сабаб хаво етишмай, вафот этган.
Можаро турнир бошланишидан олдин ҳам бўлган. Жаҳон чемпионатидан икки кун олдин FIFA Қатардаги стадионларда пиво сотишни тақиқлаган. The New York Times газетасининг ёзишича, ташкилот Қатар расмийлари босими остида шундай қарорга келган. Қатарда спиртли ичимликлар бутунлай тақиқланмаган бўлсада, спиртли ичимликларни сотиш қатъий назорат қилинади.
Аммо FIFAнинг президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионатининг очилишигача Ғарбнинг Қатарни танқид қилишини «иккиюзламачилик» деб атаган.
«Ахлоқий дарс беришдан олдин, биз европаликлар сўнгги 3000 йилда қилган ишларимиз учун кейинги 3000 йил учун кечирим сўрашимиз керак», — дея Инфантино сўзларини келтирган CNN. («Европа» номи биринчи марта милоддан аввалги VI аср охирида Милетлик Гекатейнинг «Ернинг тавсифи» асарида тилга олинган. Ўшандан бери 3000 йилдан камроқ вақт ўтди - таҳририят).
У мамлакатнинг юқори мансабдор шахслари чемпионатда барча меҳмонларга, жумладан ЛГБТ ҳамжамияти вакиллари учун ҳам «эшиклар очиқ» деб ваъда берганини қўшимча қилган.
Инфантинонинг баёноти ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинган.