Бишкек — Ўш йўлида йўл ҳалокатига учраб, олти киши вафот этди

276

Бишкек — Ўш авто йўлининг Қапчиғай участкасида оғир юк ташувчи «Скания» билан «Форд Транзит» русумидаги кичик автобус тўқнашиб, оқибатда олти киши ҳалок бўлди.

Жалолобод вилоят йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бўлимининг маълумотига кўра, воқеа 19-ноябрда соат тахминан 10:00да бўлган. Ўшанда кичик автобус қарши қисмга чиқиб кетиб, натижада оғир юк ташувчи автомобил билан тўқнашган.

Авария оқибатида беш киши воқеа жойида ҳалок бўлиб, автобуснинг ҳайдовчиси касалхонага етказилган, аммо ҳушига келмай ҳалок бўлган.

ИИВнинг Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг маълумоти бўйича, 2022-йилнинг бошидан бери Қирғизистонда йўл ҳалокатининг оқибатида 477 киши ҳалок бўлган, унинг 79 нафари ёш болалар.

Маълумотга кўра, ўсмирларнинг иштирокида 1 379 йўл ҳалокати қайд этилиб, 79 бола ҳалок бўлган. Бу ўтган йилдагига нисбатан 4,8%га кам — ўтган йили 9 ойда 83 нафар ўсмир ҳалок бўлган.