HRW ташкилоти нодавлат ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасидан воз кечишга чақирди

251

Халқаро Human Rights Watch (HRW) Қирғизистон ҳукуматини «тижорат ва нодавлат ташкилотлар тўғрисида»ги қонун билан фуқаролик жамиятининг фаолиятини тартибга солиш режасидан воз кечишга чақирди.

«Қирғизистон ўзининг фаол фуқаролик жамияти билан танилган ва қадрланади. Қирғизистон ҳукумати фуқаролик жамияти фаолиятини чеклаш бўйича бу режаларидан воз кечиб, унинг ўрнига уюшмалар эркинлигини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариши керак», - дейди ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Синат Султоналиева.

Ташкилотнинг вакиллари қонун лойиҳаси мустақил ташкилотларнинг фаолиятига «жиддий тўсқинлик қилиб, уларнинг бирлашиш эркинлигига бўлган ҳуқуқларини чеклайди» деб ҳисоблайди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳаси Қирғизистонда «инсон ҳуқуқлари ёмонлашган шароитда киритилаётганидан» хавотирда.

HWR ташкилоти Кампирободда ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларга ишора қилиб, журналистлар устидан давлат назоратини кучайтирувчи «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни ёдга солди.

Ташкилотнинг қайд этишича, 7 ноябрда Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари президентдан «нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб олишни сўраган. Мурожаатда мазкур лойиҳа Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга зид экани айтилади.

Ташкилот Қирғизистон, Европа Иттифоқи ва АҚШнинг халқаро ҳамкорлари «Жапаровни қонуннинг мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида хабардор қилиши ва уни зудлик билан олиб ташлашга чақириши» керак, деб ҳисоблайди.

«Қирғизистон барча инсон ҳуқуқларини, жумладан, бирикиш эркинлигини ҳурмат қилиш бўйича ўзининг миллий ва халқаро мажбуриятларини ҳурмат қилиши керак. Қонун лойиҳасини кўриб чиқилмайди дейишдан бошлашингиз мумкин», — деди Султаналиева.

Аввалроқ Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон расмийларини ҳибсга олинган фаоллар ва сиёсатчиларни озод қилишга ҳамда келгусидаги барча терговларда уларнинг ҳуқуқлари, жумладан, процессуал ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирган эди.

 «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси

2-ноябрда президентнинг администрацияси «нотижоратий ва нодавлат ташкилотлар ҳақидаги» қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. Ҳужжат вазирлар маҳкамасининг сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари Адлия вазирлигида мажбурий рўйхатдан ўтишлари шарт, ташкилотлар фаолияти эса Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан тўлиқ назорат қилинади. Расмийларга кўра, шу йўл билан давлат ўз манфаатларини «уставсиз ва нодавлат ташкилотларнинг ноқонуний фаолияти»дан ҳимояланади.

Муаллиф: Медина Купсулдаева