Ўш шаҳар суди 3 ноябрь куни шаҳар кўчаларида ўқ узган шахсни икки ойга ҳибсга олди.
Маълумотга кўра, гумонланувчида қурол сақлаш учун шаҳар ИИБдан берилган рухсатнома бўлган. Аммо у қуролни бошқа шахсларга бериш орқали сақлаш қоидаларни бузишда айбланмоқда.Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.
3 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда номаълум фуқароларнинг машиналарда безорилик ҳаракатларини қилган ва осмонга ўқ отаётгани акс этган видео тарқалган. Улар 24 ва 29 ёшли Ўш шаҳри аҳолиси бўлган. Улардан бири «ўғлининг туғилиши муносабати билан» ўқ отганини айтди.