Бишкек: Қанат Исаевнинг тергов изоляторидаги муддати яна бир ойга узайтирилди

250

Жогорку Кенешнинг собиқ депутат, сиёсатчи Қанат Исаевнинг тергов ҳибсхонасидаги муддати яна бир ойга узайтирилди. Бундай қарор Биринчи Май туман суди томонидан қабул қилинди.

Исаев 23-октябрда ҳибсга олиниб, 23-ноябргача МХДҚнинг ҳибсхонасига жойлаштирилган эди. Ҳибсга олинишидан бир кун олдин Исаев Кампиробод сув омборини ҳимоя қилиш қўмитасига аъзо бўлиб кирган.

Суддан собиқ депутат 2018-йилнинг 1-октябридан бери ҳеч қаерга кетмаслик тилхати бор эканини билдиришган

Бироқ Исаевга нисбатан очилган жиноий иш махфий гриф эканлигига асосланиб, батафсил маълумот беришмаган.

Собиқ депутатнинг яқинларига кўра, 23-октябрь куни уни МХДҚга сўроққа чақириб, бир неча соатдан кейин ҳибсга олишган.

Гап 2017-йили қўзғатилган жиноий иш ҳақида кетмоқда. Ўшанда МХДҚнинг ходимлари Исаевни «ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга» тайёргарлик кўрганликда гумон қилиб, қўлга олишган.