Россия долларни «сўрдирмоқда» — иқтисодчи сомнинг долларга нисбатан арзонлашишининг сабаби ҳақида

212

Бишкекдаги пул айирбошлаш шохобчаларида нақд доллар тақчиллиги кузатилмоқда. Америка валютасини сотиб ололмайсиз, олсангиз ҳам юқори курсда сотиб олишингиз мумкин. Сом борган сари арзонлашмоқда.

«Акчабар» нашрининг хабар беришича, сўнгги икки ойда сомнинг долларга нисбатан қиймати 81 дан 85 га тушиб кетган.

Иқтисодчи Марат Мусуралиев «Клооп»га бу нима сабабдан бўлаётганини айтиб берди. Мутахассиснинг қайд этишича, валюта алмаштириш жойларининг тахтасида долларнинг курси юқори кўрсатилган бўлсада, кўп ҳолларда уни сотиб олишнинг иложи йўқ.

Долларлар қаерга йўқолиб бормоқда?

Иқтисодчининг айтишича, сомнинг долларга нисбатан арзонлаши Россиянинг Украинага ҳужум ҳаракатлари ва ғарб ўлкаларининг Россияга нақд доллар ва еврони тўғридан-тўғри етказишни тақиқлагани билан боғлиқ.

«Россиянинг ўзида ҳам айнан ушбу нақд доллар ва еврога талаб кучли, натижада у ўша нақд пулни дунё юзидан, биринчи навбатда Россия билан иқтисодий интеграцияси юқори, виза режими йўқ, чгарадан ўтиш тартиби максимал даражада оддий мамлакатлардан “сўрдира” бошлаган. Аниқроғи, бизда божхона ҳудуди умумий бўлгани сабаб, юкларни ва нақд пулни нисбатан оддий турда ташиса бўлади. Қирғизистоннинг иқтисоди эса Россия иқтисодининг  1 фоизини ҳам ташкил қилмайди. Шу сабабдан россияликлар бу ерга чиқиб, бу ердан нақд долларни “сўра” бошлашган», — деб тушунтиради эксперт.

Долларнинг қурби ўсиб, пул алмаштирувчи жойларда танқис бўлаётганига Россия ўз ҳудудидан долларни ўтказишни тақиқлаганидан бўлмоқда деб ҳисоблайди иқтисодчи.

«Аввал меҳнат муҳожирлари [Россиядан] рубль, доллар жўнатса, ҳозир улар нақд  рублгина жўнатиб ёки ташиб кета олишади. Кейин бизда рубль жуда кўп бўлиб кетди, биз эса уни сомга ёки долларга алмаштирамиз. Сомга — ички эҳтиёжни ёпиш учун, долларни эса — сақлаш ёки автобил, кўчмас мулк сотиб олишга сарфлаймиз. Афсуски, бу товарлар Қирғизистоннинг ичида бўлса ҳам доллар билангина сотилади ёки сотиб олинади. Бу ноқонуний. Асосан валюта чайқовчилари рубль ёки сомда олишмоқда», — деб тушунтиришди Мусуралиев.

Пул алмаштириш бюролари ассоциациясининг етакчиси Думан Рискулов «Акчабар»га берган интервьюсида долларнинг бугунги кундаги танқислигини талабнинг кўплиги, таклифнинг эса камлиги билан тушунтирган. «Алмаштириш учун 500 доллар олиб келишади-да, 5 минг доллар сотиб олишни исташади», — дейди у.

Бироқ Рискулов ҳафта охирида доллар бўйича вазият изига тушади деб ишонади: яқинда солиқ муддати тугаб, йирик фирмалар билан компаниялар солиқни миллий валютада тўлаши керак.

«Шу сабабли компаниялар йирик миқдордаги хорижий валюта билан солиқ тўлаб, аста-секин танқислик тўлиқланади. Аммо долларнинг беқарорлиги келгучи йилнинг бошигача кутилади», — дейди у.

МБ қандай чоралар кўрмоқда?

Июнь ойи охирида Миллий банк мамлакатда «нақд долларнинг бироз тақчиллиги» борлигини тан олди. Улар буни «баъзи жисмоний ва қонуний спекулятив операциялар туфайли» содир бўлаётганини тушунтиришди.

Натижада, 1 мартдан бошлаб Россияда нақд долларни мамлакатдан олиб чиқиш чекланди - бир киши 10 000 доллардан ортиқ пул олиб чиқа олмайди. Худди шундай чеклов Қозоғистонда ҳам март ойи ўрталарида киритилган эди. Натижада республикага рубль, тенге ва долларда пул ўтказмалари кўпайди, деб хабар берди Миллий банк.

«Мамлакатдан чет эл валютасини олиб чиқиш/импорт қилиш тақиқланмаганлигидан фойдаланиб, [пул ўтказмаси орқали хорижий валютани] олганлар Қирғизистондан катта миқдордаги АҚШ долларини олиб чиқиб кетишди ва олиб кетишмоқда», — дейилади Миллий банк хабарида.

Миллий банк чайқовчиликка қарши курашиш учун баъзи чекловлар жорий қилди – 18 апрелдан Қирғизистон банклари халқаро пул ўтказмаларини фақат улар ўтказилган давлат валютасида ёки сўмда амалга оширади.

Вазиятни тартибга солиш мақсадида Миллий банк томонидан бир қатор чекловлар жорий этилди. Масалан, апрель ойидан бошлаб пул ўтказмалари фақат жўнатувчи давлат валютасида ёки сомда амалга оширилади.

Бундан ташқари, тижорат банклари ва валюта айирбошлаш шохобчалари ўртасида яширин тил бириктирилишининг олдини олиш мақсадида Миллий банк томонидан банклар ва валюта айирбошлаш шохобчаларига валюта айирбошлаш шохобчаларининг бир кунлик айланмасидан ошмайдиган миқдорда чет эл валютасини сотишга чекловлар жорий этилган.

8 август куни Марказий банк раҳбари ўринбосари Нурбек Жениш муассаса томонидан кўрилган чоралар мамлакатдан нақд доллар чиқиб кетишини «тўхтатганини» айтди.

Бироқ экспертлар нақд валюта йўқлиги ва турли чекловлар туфайли мамлакатда валютанинг «қора бозори» пайдо бўлганини, унда тижорат банклари ҳам иштирок этиши мумкинлигини айтишди.