Сузоқда ўлдирилган 19 ёшдаги қизнинг яқинлари акцияга чиқди

267
Сурат: Талгат Абжалил уулу/Azattyk

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Сасиқ-Булақ қишлоғида ўлдирилган 19 ёшдаги қизнинг яқинлари тўпланди. Бу ҳақда «Азаттык»нинг воқеа жойидаги мухбири билдирди.

Маълумотга кўра, акцияга Бозорқўрғондан келган 50 нафарга яқин киши иштирок этган. Улар қизнинг ўлимида гумонланувчи шахс умрбод озодликдан ажратилишини, шунингдек оиласи билан бирга қишлоқдан кўчиб кетишини талаб қилишди.

Акцияга чиққанлар масалага жамоатчиликнинг ва ҳукуматнинг эътиборини тортиш мақсадида Бишкек — Ўш йўлининг ўша қишлоқдаги қисмини тўсишиб, 5-10 дақиқадан кейин йўл очилди.

Аввалроқ Ноокен туманининг Маси қишлоғидаги сойдан ўлдирилган 19 ёшдаги қизнинг жасади топилган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган. Жиноятда гумонланиб 58 ёшдаги киши қўлга олинган. Терговда гумонланувчи қизни ўлдириб, жасадини каналга ташлаб юборганини тан олган.

Шунингдек қўлга олинган киши бунга қадар зўрлаш ва бошқа моддалар билан бир неча бор судланиб, охирги марта 2021-йили гиёҳванд модда бўйича жавобгарликка тортилгани айтилган.

Кейинчалик Қийноқларнинг олдини олиш маркази гумонланувчи милиция тарафидан қийноққа олинганини билдирган. Аммо Жалолобод вилоят ИИБи буни инкор қилган.

Муаллиф: Болдукан Айдарбек қизи