Бишкекнинг Биринчи май туман суди 27-октабрда қизни зўрлаганликда гумон қилинган Миллий гвардиянинг икки ҳарбий хизматчисидан бирига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини қисқартирди. Маълумотни «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан тасдиқлашди.
«Жабрланувчи хусусий-жамоат айбловидан бош тортгани сабаб гумонланувчи нисбатан иш қисқартирилди. Гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чораси қарор қонуний кучга киргунга қадар ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисидаги тилхатга ўзгартирилди», - деб билдиришди суддан иккинчи ҳарбий бўйича иш тушмаганини қўшимча қилиб.
Ҳарбий прокуратурадан эса «Клооп»га иккинчи зобитга нисбатан ишни тергов қисқартирганини билдиришди.
Зўрлаш ишида гумонланиб қўлга олинган Миллий гвардиянинг ҳарбийлари
Бош прокуратура 12-сентябрда қизни зўрлашда гумонланган Миллий гвардиянинг икки ҳарбийси қўлга олинганини билдирган.
Назорат органи маълумотларига кўра, 2022-йилнинг 5-сентябрида жабрланувчи қиз милицияга ариза билан мурожаат қилган. У 5-сентябрга ўтар кечаси, соат тахминан 4:30да икки бола уни Сидиқов/Тоғўлоқ-Молдо кўчалари чорраҳасида куч қўлланиб, автомашинанинг орқа ўриндиғида зўрлаган. Мазкур ҳолат юзасидан «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мудофаа вазири Бактибек Бекболотов 13-сентябрда парламентнинг профил қўмитасининг йиғинида қизни зўрлашда гумонланган офицерлар — бири майор, бири капитан эканини айтиб берган.
«Ўша ердан, ўтирган еридан бир қиз ўтиб бораётиб, ёки шунга туртки берган, ёки яна бошқа нимадир бўлган, хуллас алоқа бўлибди [...] Эртасига эса, эрта билан ҳарбий қисмга терговчи, туман ИИБдан келиб, ўша иккисни зўралагансизлар деб айб қўйишибди», — деган у.
Нима учун аёллар шикоят ёзишдан бош тортишади?
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва кризис марказларининг етакчилари аёллар ожиз бўлгани учун зўравонларнинг устидан шикоят ёзишдан бош тортишади деб тушунтиришди. Улар жамоатчиликнинг босимидан (виктимблейминг), зўравоннинг таҳдидларидан қўрқишади ёки милиция ёрдам беришига шубҳа қилишади.
«Ак-Журок» кризис марказининг етакчиси Дарика Асилбекова жамиятни аризани қайтариб олган аёлларни танқид қилишдан аввал уларнинг ҳолатини тушунишга чақиради.
Аёлларга ва қизларга нисбатан зўравонлик
2021-йилда Қирғизистон дунёдаги аёллар фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатлари орасида энг хавфли давлат деб топилган. Қирғизистонда аёлларни ва қизларни ўғирлашади, зўрлашади, хатто ўлдириб ҳам қўйишади.
БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича ишчи гуруҳнинг мутахассилари Қирғизистонда аёлларнинг ва қизларнинг вазияти бўйича ҳисобот беришган. Улар ўз ҳисоботида Қирғизистонда жинсий зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат даражаси ҳам ҳамон пастлигича сақланаётганини таъкидлашган.
Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган вақтда қуйидаги кризис марказларига мурожаат қилсангиз бўлади:
- «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чүй проспекти 207, 509-хона - 0709 710 320;
- «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640
- «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси 205/105 - 0772328960
- «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти Гулча қишлоғи - 0555281423
- «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777
- «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976
- «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461
- «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890
- «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713
- «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077
- «Каниет» кризис маркази — Жалал-Абад, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084
- «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаб-қувватлаш» жамоат бирлашмаси: Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
- «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ота шаҳари - 0709 694 550
- «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637
- «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.