Депутат Нарматова: Тарихда халққа тинчлик олиб келган парламент бўлиб қоламиз

198

Жогорку Кенешнинг депутатлари 17-ноябрда дарҳол уч ўқишда «Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикасининг ўртасидаги қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари ҳақидаги келишувни» ҳамда «Кампиробод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш ҳақида келишувни» ратификациялаш ҳақидаги қонунларнинг лойиҳасини маъқуллашди.

Овоз беришдан олдин депутат Надира Нарматова Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилиши абадий масъул бўлувчи энг масъулиятли қарорни қабул қилиш арафасида турганини таъкидлади.

«Иккинчи чақирилишда Узонгу-Кууш ҳал қилинган, 2002-йили, тўртинчи чақирилишда Қарқира ҳал қилинган, 2008-йили. Еттинчи чақирилишда Кампиробод, мазкур жавобгарлик бизнинг бўйнимизга тушмоқда. Кампирободга  ёпишиб олганимиз билан биз давлат даражасида фикр қилганимиз яхши бўлади. Чунки сувнинг остида 70 йилдан бери ҳеч кимга фойдаси йўқ турган ерни, 4 мингдан ортиқ гектар ерни 19 минг гектар ерга алмаштириш билан масалани ҳал қилмоқдамиз. [...] Бу чегара дегани албатта компромисга келиш, дипломатик йўллар билан, олиш-бериш билан, бир ердан ютқазиб, бир ердан ютиб, ҳал қилинади», — деди у.

Шунингдек, Нарматова Ўзбекистон билан чегаранинг аниқланиши мамлакатнинг уч вилоятининг халқига тинч ва осойишга ҳаётга имкон яратади деб ҳисоблайди. У Тожикистон билан ҳам шу каби дипломатик йўллар билан чегара масалаларини ҳал қилиш керак деб таъкидлади.

«Тинчлик бўлмагунча, бизда ривожланиш бўлмайди. Кеча Боткенда (14-17-сентябрдаги тўқнашувда) қичқирганларнинг [Ўзбекистон билан чегарани аниқлашни] сиёсатга айлантирганларнинг фарзандлари ўлгани йўқ. Кўр бўлгани йўқ. Қачон чегарамизни аниқлаб, ютқазсак ҳам, ютсак ҳам чегарани тўсмагунча халқимизга тинчлик бера олмаймиз [...] Мана бугун президентимиз ўзи, тегишли комиссияларнинг аъзолари қатнашмоқда. Тарих олдида жавоб берсак ҳам бирга жавоб берамиз. Муваффақият ҳам бизники бўлади. Ҳеч қаерга қочиб кета олмаймиз», — деб билдирди депутат.

Шундан кейин депутатлар бир неча дақиқа ичида Ўзбекистон билан чегарани ратификациялаш ва Кампирободни биргаликда бошқариш ҳақидаги қонун лойиҳасини ратификациялаш учун уч ўқишда овоз беришди.

Энди ҳужжатлар президентнинг имзосига юборилиб, қўл қўйилгандан кейин кучига киради.

МХДҚнинг етакчиси ва чегарани делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳукумат делегациясининг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг айтишича, Ўзбекистон билан келишув кучига киргандан кейин Қирғизистон Республикасининг ҳудуди 199 минг квадрат метрдан 210 мингдан ортиқ квадрат метргача кўпаяди.