Жалолобод вилоятининг Ноокен туманидаги Дўстуқ қишлоғига 23,4 миллион сомлик болалар боғчаси қурилади. Бу ҳақда 24.kg нашри давлат харидлари порталига таяниб хабар берди.
Танлов қишлоқ ҳукумати томонидан эълон қилинган.
Маълум қилинишича, бу нархга боғчани барча зарур жиҳозлар билан жиҳозлаш сарфи ҳам киради. Янги мактабгача таълим муассасаси 50 ўринли бўлади.