Бир кадр билан: Автомобиллар ва жамоат транспорти шаҳарда қанча майдонни эгаллайди? 

205

Бишкекда Urban HUB Bishkek’нинг иштирокчилари транспорт турига қараб шаҳар майдонидан қандай фойдаланилишини кўрсатиш мақсадида «50 та машинадан  кўра 1 та автобус афзал» деб аталган акция ўтказдилар.

Сурат: Urban HUB Bishkek.

50 автомобил йўлнинг 600 квадрат метр майдонини эгаллайди. Айни вақтда велосипед бошқарган 50 киши фақатгина 70 квадрат метрга, самокатлар билан — 50 квадрат метр ерга, бир автобус билан эса атиги — 30 квадрат метрга сиғишди», — деб ёзишди фаоллар.

Уларнинг айтишича, бир автомобил тўрт кишини сиғдира олади, аммо, Бишкекда 70% ҳолатда бир машинада фақат бир кишигина ўтиради. Демак, шахсий машиналар оз одам ташиб, йўлларда кўп ерни эгаллашади.

Фаоллар янги авто йўлларни ва магистралларни қуриш йўл тиқини муаммосини ҳал қилмаслигини, уни бошқа давлатлардаги тадқиқотлар ҳам исботлаб турганини эслатишди. Шаҳарни йўлдаги тиқинлардан бўшатишнинг самарали йўли эса — бу одамларни шахсий машиналарни кам ҳолларда қўлланиб, жамоат транспорти, велосипед ёки самокатларга ўтишга удаг эканини таъкидлашди.

Бишкек совуқ туша бошлаши билан дунё юзидаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарларнинг саф бошига чиқади. Пойтахт кўпинча ҳусусий турар жойларда кўмир ёқилгани сабаб тутунга тўлади. Бироқ шаҳарда ҳаво сифатининг ёмонлашишига машиналарнинг кўплиги ҳам ҳисса қўшади. Миллионлик аҳолиси бор Бишкекда 90 автобус, 130 троллейбус, 1500 ортиқ кичик автобус ва деярлик ярим миллион шахсий машина бор.