Қирғизистонлик Бекболот Токтогонов жанговар самбо бўйича 98 килограммдан ортиқ вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Халқаро самбо федерациясининг сайтида хабар берилди.
Бундан ташқари, яна бир қирғизистонлик Феликс Уланбеков 71 килограмм вазн тоифасида кумуш медаль соҳибига айланди. Жамалбек Асилбек уулу ва Саяк Бараканов бронза медали билан тақдирланди.
У самбо бўйича жаҳон чемпиони номига эга бўлган иккинчи қирғизистонлик спортчи бўлди. 12 ноябрда Дайирбек Каряев мамлакат ҳисобига олтин медаль олиб келган эди.
11-13 ноябрь кунлари Бишкекда Қирғизистон тарихида илк бор самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда.