«Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилоти «аёллар қанотининг» махфий фаолияти фош этилди

209

«Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг мафкурасини тарқатувчи «аёллар қаноти»нинг яширин фаолияти фош этилди. Бу ҳақда 12 ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Маълумотга кўра, махсус хизмат вакиллари 14 октябрда ва 4 ноябрда беш кишининг турар жойида тинтув ўтказган. Натижада гумонланувчиларнинг экстремистик ташкилотга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар топилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан судгача иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг май ойида Жалолобод вилоятининг Ақси туманида «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг тўрт нафар етакчиси ва саккиз нафар аъзоси қўлга олинган эди.

МХДҚдан гумондорлар Кербен шаҳридаги навбатдаги йиғилишга келганларида қўлга олинган. Тинтув чоғида кўплаб экстремистик мазмундаги адабиётлар, мобил телефонлар, тизим блоклари, электрон ташувчилар ҳамда ҳужайранинг молиявий фаолиятига оид маълумотлар топилган.

«Ҳизб ут-Таҳрир ал-Ислом» (араб. «Ислом озодлик партияси» – таҳр.) ташкилотининг мақсади – халифалик барпо этиш ва ислом қонунларига мувофиқ «адолатли ҳаёт»ни шакллантиришдир. 2003 йилда мазкур ташкилот Олий суд қарори билан экстремистик ташкилот деб топилиб, Қирғизистон ҳудудида унинг фаолиятини амалга ошириш тақиқланган.