Жапаров таниш орқали ёки пулга ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга йўл берилмаслигини айтди

221

12-ноябрда президент Садир Жапаров таниш-билиш орқали ёки пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга йўл берилмаслигини айтди. У бундай ҳаракатларга йўл қўйганларга қаттиқ чоралар кўрилишини огоҳлантирди.

Жапаров «Унаа» давлат ишхонасида ва куч тизимларида ишлаган амалдорлар «ҳайдовчилик гувоҳномасини қариндош-уруғларига совғага бериб келгани ҳеч кимга сир эмас» деб такъидлади.

«Турли коррупция схемаларини тузиб, давлат хизматини ўз манфаатлари учун фойдаланиб, даромад топиш манбаси қатори кўрганлар ҳам йўқ эмас. Уларга аёвсиз чора кўрилади. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлганини адолатли йўли қатори компьютер орқали имтиҳонлар киргизилган», — деди у.

Давлат раҳбари компьютер орқалигина имтиҳон топшириш керак деган талабга қарамай, ноқонуний ишларни қилганлар бўлаётганини таъкидлади.

«Қуйидаги суратлар ва видеода “Унаа” ишхонасининг Жалолободдаги филиалида ҳайдовчилик гувоҳномасини ноқонуний беришнинг амали қатори симсиз “мышка”, дурбунгача қўлланганиги кўриш мумкин. Улар деразадан қараб, имтиҳон жавобларини тўғирлаб туришган. Қайси ходим прокуратуранинг қайси хизматларига қўнғироқ қилгани, ким-кимга “крыша” бўлиб бераман деб ишонтирганигача барча маълумотим бор. Шу сабабдан, охирги марта огоҳлантираман, ноқонуний фаолиятларни тўхтатинглар!» — деди у.

Жапаров қирғизистонликларни ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги коррупция схемасини бартараф қилишга чақирди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш қонуни

Жорий йилнинг февраль ойида Ички ишлар вазирлиги маст аҳволда автомобил бошқарганларга жазони кучатиб, айрим қоида бузганларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш қонунини таклиф қилган.

Масалан, машинани маст аҳволда бошқариш учун 3 йилга, автобезорилик учун эса ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиш таклиф қилинган. Агар ҳайдовчи спиртли ичимликни ичгани ёки ичмаганини текширишдан бош тортса, унда жазо муддати 5 йилгача узайтирилиши айтилган.

ИИВ таклиф қилаётган ўзгартиришларда ҳайдовчилик нувоҳномадан ажратиш «машина бошқариш ҳуқуқини фойдаланиш тартиби жиддий ва доимий бузилганда» бзлади деб айтилади. У ҳолда ҳайдовчи гувоҳномадан камида ярим йилга ажрайди.

ИИВ йўл ҳаракатининг қоидаларини бузиш бўйича кодексда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини билишини текширувчи моддани ҳам қўшиш таклиф этилмоқда. Ҳайдовчининг билими агар у йил ичида икки мартадан ошиқ йўл ҳаракатининг қоидаларини бузса текширилмоқчи.