Қирғизистонлик Дайирбек Карияев самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

226

Қирғизистонлик спортчи Дайирбек Карияев самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда халқаро самбо федерациясидан билдиришди.

Карияев 79 килограмм вазнгача тоифада куч синашди. У финал мусобақасида Қозоғистонлик спортчи Асилбек Смайловни мағлуб этди.

2021-йили Карыяев Ливанда Осиё чемпиони бўлган.

13-14-ноябрда Бишкекда биринчи марта самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда.