Сузоқ: Қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси ерларни ноқонуний сотишда угмонланиб қўлга олинди

Жалолобод вилоятига қарашли Сузоқ туманида қишлоқ ҳукуматининг собиқ етакчиси билан ўринбосари ерларни ҳусусий уй-жой учун ноқонуний сотишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 12-ноябрда билдирди.

Маълумотга кўра, гумонланувчилар ер участкаларини бўлишитириб бериш бўйича қарорларни ноқонуний тайёрлаб, турғунлардан пул олгани маълум бўлди.

Гумонланувчи. Сурат: МХДҚ

Бу бўйича «Қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш» моддаси билан иш қўзғалиб, гумонланувчилар МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

Ерларни ноқонуний сотиш бўйича ўтган йили Ўш вилоятининг Қорасув туманида жиноят иши қўзғалган. Унда «Кадастр»нинг Қорасув туманидаги бошқармасининг собиқ етакчиси, Наримон қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Нодир Хосиловни, «Кадастр»нинг ҳудудий бошқармасининг собиқ етакчиси Бакит Баймуратовни, уларнинг шеригини ва муассасанинг Қоракўл шаҳри бўйича филиалининг муваққат бошчиси қўлга олинган.