Актан Арим Кубатнинг «Эсимде» фильми «Осиё Оскари»да ҳакамлар ҳайъатининг бош мукофотини қўлга киритди

203

Қирғизистонлик режиссёр Актан Арим Кубатнинг «Эсимде» фильми «Осиё Оскари» (Asian Pacific Screen Awards)  кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг гран-присига сазовор бўлди. Бу ҳақда «Қирғизфилм» киностудияси 11-ноябрда билдирди.

«Миллий “Қирғизфильм” киностудиясининг жамоати, фильмнинг режиссёри Актан Арим Кубатни ва  фильмга хисса қўшиб, биргаликда тасвирга олган OY ART, BITTERS AND, VOLYA FILMS, MANDRA FILMS кино студияларини, шунингдек умумий ижодий гуруҳни табриклайди!» — деб айтилади билдирувда.

Мукофот топшириш тадбири Австралиянинг Голд-Кост шаҳрида ўтди. Танловга «Эсимде» фильми «Энг яхши фильм», «Энг яхши сценарий» ва «Энг яхши роль ижрочиси» номинациялари бўйича қатнашган.

Asian Pacific Screen Awards мукофоти 2007-йили ташкил этилиб, халқаро мукофотларнинг орасида йилдан-йилга обрўли бўлиб келмоқда. У кинематография оламида «Осиё Оскари» деб ҳам аталади.

Актан Арим Кубатнинг «Эсимде» фильмининг тақдимоти 17-ноябрда ўтган. Фильмда ақл-ҳушидан ажралган қариянинг бегона ерда 23 йил азоб тортиб, ватанига қайтиб келиши ҳикоя қилинади.